RU

Последние новости

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  3 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Богуслав Баниак: "Турон" ҳали Про-лигага тушиб кетмади..." Новости

Богуслав Баниак: "Турон" ҳали Про-лигага тушиб кетмади..."

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Богуслав Баниак ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бу менинг бош мураббийлигимдаги биринчи ўйин. Бирданига ўйинда мураббийнинг имзоси кўриниши қийин. "Сурхон" клубини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик деб айтишим қийин. Қуёш ва ҳаво ҳароратининг юқорилиги йигитларга ўз ўйинларини тўла намойиш этишларига қаршилик кўрсатди. Менда биринчи бўлимдаги ўйин учун жамоа футболчиларига кўплаб эътирозлар бор. Мен Ўзбекистонда биринчи бор ишлашим, секин-аста бу юртдаги футболни ўрганиб бораяпман. Ўйинни видео ёзувлар орқали кўриб чиқиб таҳлил қиламиз.

"Турон" дебютант жамоа, у ўз тарихида илк бор Суперлигада иштирок этаяпти. Биз охиригача курашамиз, ҳали қуйи лигага тушиб кетганимиз йўқ. Имкониятимиз борми, охиригача курашамиз.

Бир вазиятда ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти белгиламади. Ўша холатда бизга ҳужумчимизга нисбатан қўполлик ишлатилгандек кўринди.

- Сизнинг "Турон" сафига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- Биз клуб раҳбарияти билан келишган холда академия фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлаб тажриба алмашмоқчи эдик. Жамоада ёш мутахассис бош мураббий эди. Исломбек Исмоилов, яхши мураббий. Кейинчалик раҳбарият таклифига кўра жамоа иштирокидаги ўйинларни таҳлил қилишга кўмаклашдим. Ўтган ўйин якунида бош мураббий истеъфога чиқарилгач, раҳбарият менга таклиф билдирди, ишлаяпмиз.

Ўзим Польша давлати фуқаросиман. Фаолиятим давомида Буркина Фасо терма жамоасида ёшлар билан 3 йил ишладим. Жасур Яхшибов? У йигит ҳақида биламан, айни вақтда Польша чемпионатида ўйнаётганидан хабарим бор.

Такрор айтаман, "Турон" ҳали ПРО-Лигага тушиб кетмади. Бизда имконият борми, охиригача курашамиз. Футболчиларни тўп билан ишлаш маҳоратини кучайтиришимиз зарур.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика