RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  1 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Богуслав Баниак: "Мағлубиятга сабаб бўлган барча хато ва камчиликларни ўз зиммамга оламан" Новости

Богуслав Баниак: "Мағлубиятга сабаб бўлган барча хато ва камчиликларни ўз зиммамга оламан"

Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Богуслав Баниак матбуот анжуманида иштирок этди.






"Биринчи навбатда шуни айтиб ўтишим мумкин, сўзларим рус тилида бир оз тушунарсиз чиқиши мумкин. Бугунги ўйинда мағлубиятга сабаб бўлган хато ва камчиликларни ўз зиммамга оламан.

Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг тактик схемани 3-4-3 кўринишига ўзгартирдим. Биз албатта ғалаба қозонишни ҳоҳлагандик. Жамоада қилинадиган ишлар жуда кўп. Бу ерда ҳозир барча гапни айтмоқчи эмасман. Шуни такрор айтаман, мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

Жамоанинг аввалдан шакланган услуби бор эди. Тактик схемани ўзгартирганим бу хато бўлди. Клуб раҳбарияти бизга барча шароитни яратиб берган, афсус ғалаба қозонолмаяпмиз.

Футболчилар билан гаплашдим, улар руҳан тушкунликка тушмасликлари керак. Мағлубиятдан фожиа ясаш керак эмас. Шунингдек, биздан ғалаба кутаётган мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар мени, жамоамизни кечиришади деган умиддаман.

Янги ҳужумчи? Ўйин схемани ўзгартирганимизда олдинги чизиққа Билолхон Тошмирзаев, Абдулазизхон Абдурашидовларни чиқардик. Улар бўй борасида устунликка эга эмас. Шунингдек бизда Жасур Хакимов варианти ҳам бор эди. Вазиятларни биз кўпроқ яратаяпмиз, лекин голни рақиблар уришаяпти. Охиригача курашамиз, қўлни тушириш ниятимиз йўқ. Ҳали олдинда ғалабалар келади" - дейди "Турон" устози.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика