RU

Последние новости

01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  135 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Бобур Қосимов: "Бухоро"даги шароитлар Суперлига клублариникидан қолишмайди" Новости

Бобур Қосимов: "Бухоро"даги шароитлар Суперлига клублариникидан қолишмайди"

Хабарингиз бор, кеча ПРО-Лигада 4-тур ўйинларига якун ясалди.

Тошкентда “Олимпик” билан куч синашган “Бухоро” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. Баҳснинг сўнгги сонияларида рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритган Бобур Қосимов “учрашувнинг энг яхши футболчиси” дея эътироф этилди. Ўйиндан кейин бухороликларнинг мазкур футболчиси билан суҳбатлашдик.

- Бобур аввало, қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. “Олимпик” билан ўтган ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Мазкур учрашувга ҳар доимгидек жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Гарчи сафарда икки тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлсакда, бунга осонликча эришдик деб айта олмайман. Мураббийлар штабининг берган кўрсатмаларини тўғри бажарган холда, муваффақиятга эришдик деб ҳисоблайман.

- Рақиб жамоа хусусида фикрингиз қандай?

- “Олимпик” ҳақида фикрим ижобий. Ёшлардан ташкил топган клуб, мазмунли ўйин кўрсатиб кўпчиликни эътиборини тортмоқда. Чемпионат давомида ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади деб бемалол айтсак бўлади.


Бобур Қосимов суратда пастки қатор, ўнгдан иккинчи .



- “Бухоро” жамоасининг таркиби бу йил янгитдан ташкил этилди. Футболчиларнинг бир бирлари билан тушуниб кетиши ва жамоадаги ички муҳит тўғрисида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Бош мураббий Даврон ака Файзиев бу йил “Бухоро”ни қабул қилиб олгач, таркибни тажрибали ва шу билан бирга иқтидорли ёшлар билан тўлдириб, аҳил бир оилани шакллантирди десак муболаға бўлмайди. Ўқув-йиғинлар бошланган пайтдаёқ ҳамма футболчилар бир-бирини қўллаб-қувватлаб курашчан жамоага айлана олдик. Табиийки ўз-ўзидан ички муҳит ҳам ажойиб даражада. Менимча футболда бу энг муҳимидир.

- Жамоа олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Шароитлар ҳам шунга яраша бўляптими?

- Албатта, бу борада нолишга хожат йўқ. Клуб раҳбарияти жамоага барча қулайликларни имкон қадар яратиб бермоқда. Очиғини айтганда, “Бухоро”даги шароитлар Суперлига клублариникидан қолишмайди.

- “Бухоро” бу йил ҳам ўз майдонидаги ўйинларни сафарда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бу холат футболчиларга салбий таъсир ўтказса керак?

- Тўғри, маълум бир миқдорда барибир руҳан таъсир қилиши мумкин. Сабаби ўз уйингда, мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш бирмунча қулайликларни келтириб чиқаради. Айтишади-ку ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб. Шунинг учун биз ҳам Бухородаги майдонимизда ўйнасак осонроқ бўларди янада. Лекин шароит шуни тақозо қиляпти экан, қаерда бўлса ҳам ўйнашга тайёрмиз. Асосийси ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, олдимизга қўйилган вазифа сари бир қадам ташлашдир.

- “Олимпик” – “Бухоро” учрашувининг “энг яхши футболчиси” дея эътироф этилдингиз. Бундай бўлишингизни кутганмидингиз? Умуман олганда кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Йўқ, кутмагандим. Фикримча бунга кўпроқ жамоадошим Рустам Абдуҳамидов кўпроқ муносиб эди. Ўз ўйинимга келадиган бўлсак, менимча ҳеч қайси футболчи ўзининг харакатларидан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Шунинг учун менда ҳам камчиликлар кўп. Бунинг устида машғулотларда ишлаб, бартараф этиб бораман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика