"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади
17 сен 2023 16:30
Новости
"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади
"Андижондаги "Бобур Арена" ўйингоҳида бу йил катта кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдон майсаси янгиланди ва айни кунларга келиб яхши ҳолатга келтирилди.
Стадион ёиритиш тизимини яхшилаш борасида узоқ вақт иш олиб борилди. Лига мутахассисилари июн-сентябрь ойлари оралиғида 4 марта Андижонда бўлиб, "Бобур Арена" прожекторлари ёритиш даражасини ўлчашди. Ниҳоят, стадион прожекторларига қўшимча чироқлар ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди ва 12 сентябрь куни Лига вакили бу борада якуний хулоса берди. Унга кўра, айни пайтга келиб "Бобур Арена" ёритиш тизими даражаси талаб даражасига етказилди. Ҳозирда стадион прожекторлари 1920 люксни бермоқда.

Лига ташаббуси билан стадионларимизда майдон ва ёритиш тизимини янгилаш ишлари давом этади. Яқин ҳафталар ичида Муборакнинг "Машъал" клуби уй стадионида ҳам янги прожекторлар нур соча бошлайди", – дейилади Профессионал Футбол Лигаси хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии