"Бобур Арена" май ойигача тайёр бўлмайди
23 янв 2023 20:50
Новости
"Бобур Арена" май ойигача тайёр бўлмайди
Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да майдон чимини янгилаш ишлари давом этяпти.
Жараён ноябрда бошланган бўлса-да, бироқ ҳали янги чим ўтқазишга улгурилганича йўқ ва чим етиштирувчиларнинг фикрига кўра, катта эҳтимол "Бобур Арена" май ойига қадар катта футбол учрашувларини қабул қила олмаслиги мумкин. Шунингдек, стадионга янги прожектор чироқлари ўрнатиш масаласи ҳам ҳозирча якунига етмади.
Шу каби омилларни инобатга олиб, янги мавсумдаги уй учрашувларини айнан шу стадионда ўтказишни режалаштирган "Андижон-СГС" клуби Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси билан ижара шартномаси имзолади ва илк давра ўйинларини Фарғонада ўтказадиган бўлди.
Суперлигага қайтган, вилоятнинг бош жамоаси "Андижон" клуби эса мавсум бошидаги учрашувларини қаерда ўтказиш масаласини яқин кунларда ҳал этади.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии