RU

Последние новости

17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф" Новости

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф"

Ортда қолган мавсумни “Гулистон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Бобур Акбаровга мамлакат чемпионидан таклиф тушди.

Футболчи “қалдирғочлар” билан икки йиллик битимга имзо чекди.

- “Бунёдкор” клубидан қачон таклиф олгандингиз, умуман бу қандай содир бўлди?
- Чемпионат давомида ўйинимни кўриб қизиқишган шекилли, менга таклиф билан чиқишди. Вариантларни кўриб чиқиб “Бунёдкор”да тўхтадим. Биламан, бу жамоада тўп суриш осон иш эмас. У ерда рақобат анча кучли. Аммо умид қиламанки, бу нарса менга ёрдам беради. “Бунёдкор”га келиб олдимга янада яхшироқ мақсадларни қўйдим.

- Айтингчи, “Бунёдкор”нинг таклифи сиз учун "сюрприздек" туюлдими?
- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Нимагаки, ҳар кимга ҳам бундай таклиф бўлавермайди. “Бунёдкор”нинг либосида майдонга тушишни ҳамма хоҳлайди ва бу мен учун шараф. Миржалол Қўшоқович менга ишонч билдирган экан, қўлимдан келганича ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- “Гулистон” билан олий лигани тарк этишга мажбур бўлдинглар. Шунга қарамасдан сиз чемпион жамоа сафига қўшилишга муваффақ бўлдингиз.
- Иккала жамоани бир-бирига солиштирш ноўрин. “Гулистон”да мухлислар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Олий лигани тарк этган бўлсакда, уларнинг олдида юзимиз ёруғ деб айта оламан.

- Янги клубдаги “ҳаётингиз” ҳам бошланди. Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлаша оласизми?
- “Бунёдкор”нинг машғулотлари бошқа клубларникига қараганда фарқ қилади. Машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб кўзланган натижаларга эриша оламиз. У ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Худди эски танишлардек муносабатда бўлмоқдалар.

- Табиийки, фаолиятингизда олдинга қадам ташладингиз, тўғрими?

- Ҳа, мен учун катта ўзгариш бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам мураббийларнинг ишончини оқлашга астойдил киришаман. Ҳар бир футболчининг мақсади бор, шунга яраша мен ҳам ўйлаган режаларимни амалга оширмоқчиман.

- “Андижон”га ўтишингиз ҳам мумкин эди. Аммо “Бунёдкор”дек клубдан чақирув бўлгач уларнинг таклифини кўриб ҳам чиқмаган бўлсангиз керак?

- “Бунёдкор” Осиё чемпионлар Лигасида ўйнайди. Мен ҳам ушбу мусобақада ўзимни кўрсатмоқчиман. “Андижон”га келадиган бўлсак, бу менинг туғилиб ўсган шаҳрим. Балки келажакда у ерга қайтарман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика