RU

Последние новости

12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  0 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  2 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  0 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  3 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  10 09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  1 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  1 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  16 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  5 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  71 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади Новости

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади

Украина премьер лигасида яна бир ватандошимиз фаолият бошлаш арафасида.

Максим Шацких, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновдан кейин эндиликда Бобир Абдихолиқов Украина премьер лигасида фаолият юритадиган бўлди.

Шаҳбоз Беғамовнинг твиттерда маълум қилишича, Бобир Абдихолиқов Львовнинг "Рух" жамоаси билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Кеча клубда тиббий кўрикдан ўтган ва "Рух" футболчини кечанинг ўзидаёқ премьер лига қайдномасидан рўйхатдан ўтказган.

Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасидаги илк машғулотни ҳам ўтказишга улгургани ҳақида ҳам Шаҳбоз Беғамов ўз саҳифасида маълум қилди.

"Рух" клуби бугун Бобир Абдихолиқов трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эътиборли тарафи, Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасида Украинада машҳур футболчи бўлган Максим Шацких сингари 16-рақамни танлади. Маълумки, Шацких 2015-2016 йилги мавсумларда айнан "Рух" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамда футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада тугатган.


Бобир футболни пулдан устун қўйди


Бобир Абдихолиқов трансфери маълумотлари билан батафсил бўлишиб турган Шаҳбоз Беғамов куни-кеча шундай пост қолдирди:

"Бобирга Осиёдан манфаатли таклифлар бўлди, лекин Абдихолиқов футболчи сифатида ўсишни танлади. Европада эса жуда кўп музокаралар олиб борилди ва ниҳоят бир қарорга келинди. Украинада осон бўлмаслиги аниқ. Қийин йўл орқали бўлса ҳам Бобир янада шаклланишни истади.

Масалан, ўзимиздан ҳам «Навбаҳор» ва «Турон» Бобирга ҳозирги бўлажак шартномасидан икки карра кўпроқ маош таклиф қилди. «Насаф» эса келишувни узайтириш учун квартира, машина ва ниҳоят яхши шароитга эга шартнома берди. Лекин Бобир Европада ўйнаш, кучлироқ лигаларга йўл очишни пулдан устун қўйди. Омад, Бобир", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика