Бобир Абдихолиқов "Ордабаси" мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади
05 фев 2024 15:25
Новости
Бобир Абдихолиқов "Ордабаси" мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов Instagram саҳифасида чимкентлик мухлисларга раҳмат айтди.
"Қадрли "Ордабаси" мухлислари. 2023 йилда клубнинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз орқали "Ордабаси" ўз тарихида илк бор Қозоғистон чемпионига айланди.

Албатта, бу чемпионликда сиз мухлисларнинг ҳиссангиз катта. Фаолиятимни жонажон "Насаф" клубимда давом эттиришга қарор қилдим. Шуни унутмангки, мен ҳеч қачон "Ордабаси", Чимкент шаҳри ҳамда сиз азиз мухлисларни ёдимдан чиқармайман. Доим сизларнинг мухлисингиз бўлиб қолавераман. Ҳурмат билан Бобир Абдихолиқов", – дейилади хайрлашув мактубида.
Аввалроқ "Насаф" Абдихолиқов трансферини эълон қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии