Боатенг "Милан"ни алдаганини тан олди
22 янв 2019 11:29
Новости
Ҳа, бу кичик ёлғонлар эвазига амалга ошди. Ўшанда Кевин-Принснинг таътил вақти эди. Бир куни кечқурун агенти телефон қилиб, унга "Милан"дан қизиқиш борлигини айтди. Бироқ Боатенг ҳеч нимага эътибор бермасдан, базм-у зиёфатга равона бўлди. Эртала соат саккизларда агент яна қўнғироқ қилди. "Машинага ўтир, Миланда кўришишимиз керак. Машғулот қилиб турибсанми?" - "Ҳа, албатта" - "Гап йўқ, уларга мен сени ҳақиқий маҳлуқ деб айтдим".
"Бу ёлғон эди. Албатта, мен машғулотлар қилмадим. Таътилнинг завқини ҳис қилаётгандим. Унинг қўнғироғини ўчирдим ва чуқур нафас олдим: Oh my God"...
Бироқ барчаси яхши ўтди. Боатенг "Милан"да ўзининг шкафига эга бўлди. Бунгача унинг жойида Дэвид Бекхэм буюмларини сақларди. Унинг ёнида Зеедорф, Пирло, Амброзини, Гаттузо, Роналдиньо, Ибрагимович, Тиаго Силва. Илк кунлариданоқ унда катта ҳиссиётлар пайдо бўлди: "Бу шунчаки орзу. Орзу қилганимдан ҳам зўр".
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии