RU

Последние новости

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  4 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

БМЛ. Учинчи тур Новости

БМЛ. Учинчи тур

Теги :  БМЛ
Янги сайтдаги илк БМЛ кубогининг учинчи тури бўлиб ўтди.

Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.

ДИҚҚАТ! Бу сафар ўзгариш қилинади. Саволлар мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  •   Чат қилмаслик.
  •   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  •   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  •   Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
  •   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.



Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.

Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.


САВОЛ №1: 18:00 - 18:05 (вақт) - 2002 йил Монтсеррат ороли терма жамоаси бир неча кунлик парвоздан сўнг Осиё қитъасига етиб келди ва 30 июнь куни Бутан термаси билан ўйин ўтказди. Учрашувда Бутан 4:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйин нега айнан шу куни ўтказилган ва уни ўтказишдан бош мақсад нима эди?
ЖАВОБ №1:

САВОЛ №2: 18:05 - 18:10 (вақт):
ЕВРО-2004 доирасидаги Голландия - Латвия учрашуви Брага шаҳрида бўлиб ўтган. Ўйин вақтида тўп ... га тегиб ёрилиб кетган. Тўп айнан нимага тегиб ёрилганини аниқ айтинг.
ЖАВОБ №2:
Тўп қоя (тоғ)га тегиб ёрилиб кетган. Ушбу ўйин бўлиб ўтган Брагадаги стадион шундоққина тоғнинг ёнгинасида жойлашганини кўпчилик билса керак.  

САВОЛ №3: 18:10 - 18:15 (вақт):
2001-2002 йилги мавсумда "Арсенал"нинг ушбу футболчиси Европа чемпионлар лигаси доирасидаги 14та ўйиннинг 7тасида (тенг ярмида) майдонга тушган. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган бу футболчи ким?
ЖАВОБ №3:
Деннис Бергкамп. Футболчи АҚШдаги мундиалга парвоз чоғида самолётда учишдан қўрқиб қолган. Авиафобияга чалинган футболчи кўпинча клубининг фақат ўз майдонидаги ўйинларида майдонга тушарди.


САВОЛ №4: 18:15 - 18:20 (вақт):
2008 йил "Бавария" ва Германия терма жамоаси, 2011 йил "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари ўртасидаги учрашувлар кимлар учун хайрлашув ўйинлари бўлган? Ушбу ҳимоячи ва дарвозбонни топинг.
ЖАВОБ №4:
Оливер Кан ва Гари Невилл.

САВОЛ №4: 18:20 - 18:25 (вақт):
Байрамона савол, 1999 йилги олий лига тўпурари Бахтиёр Ҳамидуллаев айнан шунча гол урган. 2011 йил "Қизилқум" клуби айнан шунча очко тўплаган. 1992 йилги мавсумда "Пахтакор" клуби айнан шунча ғалабага эришган. Учала саволнинг жавоби битта. Бу қайси рақам?
ЖАВОБ №5:
24.

Барчамизга Ўзбекистон Республикасининг 24 йиллиги муборак бўлсин!


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика