БМЛ. Иккинчи тур
20 авг 2015 18:00
Новости
Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.
ДИҚҚАТ! Бу сафар ўзгариш қилинади. Саволлар мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:
- Чат қилмаслик.
- Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
- "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
- Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
- Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.
Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.
Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.
САВОЛ №1: 18:00 - 18:05 (вақт) - Penalty лойиҳасининг қайси қаҳрамони “Юлдузли тунлар” асарини мириқиб ўқиган эди?
ЖАВОБ №1: Темурхўжа Абдухолиқов
САВОЛ №2: 18:05 - 18:10 (вақт): Олий лига тарихида қайси футболчи кўп гол урган? Кенжа Тўраев ёки Азамат Алланиёзов?
ЖАВОБ №2: Азамат Алланиёзов
САВОЛ №3: 18:10 - 18:15 (вақт): 1993 йилги мавсумда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Вали Келдиев нечта гол урган?
ЖАВОБ №3: 10та
САВОЛ №4: 18:15 - 18:20 (вақт): МДҲ кубоги-2007 ярим финалида қайси футболчининг голи "Пахтакор"ни финалга олиб чиққан? Ҳозирда бу футболчи Ўзбекистон биринчи лигасида ўйнамоқда.
ЖАВОБ №4: Леонид Кошелев ("НБУ-Осиё")
САВОЛ №5: 18:20 - 18:25 (вақт): 2002 йилги мавсумда Россиянинг "Ростельмаш" клуби сафида уч нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўйнаган. Ўша футболчилар кимлар?
ЖАВОБ №5: Андрей Акопянц, Николай Ширшов ва Сергей Лушан.
Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Иккинчи турдан кейинги мусобақа жадвали 24 соат ичида эълон қилинади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии