RU

Последние новости

19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  0 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:16Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  1 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  2 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  2 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12

Бизни, "CA"ни кузатишяпти... Новости

Бизни, "CA"ни кузатишяпти...

Кеча Бахтиёр Ашурматовнинг ўйиндан кейинги интервьюсини ўқиб очиғи хурсанд бўлдим, демак бизнинг сайтимизни кузатишади ва ўқишади.
Кўпгина ҳолатларда бошқа клуб вакиллари ҳам қўнғироқ қилиб турадилар. Футбол майдонда қолиб кетади, ундан кейин барчамиз аҳил ва иноқ бўлишимиз керак. Аммо буни ҳамма ҳам тушунмайди. Масалан, Ашурматов билан кўп бора мулоқотда бўламиз ва ҳеч қачон эътирозини билдирмайди. Тоҳир Кападзенинг ҳам шу одати яхши. Баъзан билиб-билмай қилган танқидингизга кулиб изоҳ беради. Аслида ҳам шундай бўлиши керак, чунки ҳар биримизнинг қилаётган ишимиз бир мақсадга йўналтирилган, у ҳам бўлса футболни ривожлантириш.

Ўзи сайтда "Навбаҳор" ҳақида иккита мақола чиққан эди. У ҳам бўлса "Навбаҳор"ни шонли тарихини қайтариш йўлида, кўра била туриб ёрдам қўлини чўзмаётганларни уйғотиш мақсадида. Мураббий ва футболчи минг кучли бўлмасин, атрофдагилар беэътибор бўлса, муваффақиятга эришиш қийин.

Кейин клуб ва ОАВ ўртасида шундай тортишувларга, соғлом (!) бой сўз ўйинлари бўлса футбол янада қизиқарли кўриниш олади. Бизда эса ўзбекчилик, гапирсам у хафа бўлади, бу хафа бўлади дейишади. Агар росмана тортишув бўлса, футболдан ташқаридаги ҳаётга ҳам таъсир қилиб кетади. Буниси эса нотўғри. Футбол ичида юрган кўплаб кишилар суҳбатлашиш тугул, ҳатто қўл бериб кўришмайдилар. Агар ёнидан чиқиб қолса, номигагина кўришиб қўйишади. Аҳиллик йўқ бўлганидан кейин қандай ривожлансин футболимиз?

Бугун ЎФФда катта йиғилиш бўлиб ўтди. Афсуски, унда қатнаша олмадик. Аммо қатнашганлар айтиб беришди. Мираброр Усмонов клубларни жиддий танқид остига олган. Футболимизни ботқоқликка ботираётганларни жуда ҳам яхши билиши, агар ўзларини ўнглаб олмаса, уларга нисбатан жиддий чоралар кўришини айтиб ўтган.

Энди мавзуга қайтсам. Бизнинг бир қизиқ одатимиз бор. Одатда бировни танқид қилсангиз сиздан ёмон одам йўқ. Бундай мақолаларни принтерда чиқариб дархол элтиб беришади. Аммо орада мақтайдиган мақолалар ҳам бўлади, аммо ўша етказувчилар унга парво ҳам қилмайдилар. Мени кулдирадиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Нима дейсизми, аниқроғи кимлар, футболчи ва мураббийни қизғанадиганлар бор.

Яқинда энг яхшиларга овоз берар эканмиз, ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган биринчи лига иштирокчиларига овоз бериб чиқдик. Акмал Рустамовнинг ҳам биринчи ўринни олишида бизнинг ҳиссамиз катта бўлди. Сайтнинг барча ходимлари Акмал Рустамовга овоз берди ва у биринчи ўринни қўлга киритди. Демоқчи бўлганимиз, биз росманасига ўзбек футболининг ўсишини истаймиз. Нима муаммо ёки баҳс мунозара бўлса ўйин пайтида қолсин, ташқарида ҳаммамиз аҳил ва иноқ бўлайлик.

Биз ҳақимизда гапиришяпти, демак бизни кузатишади. Демак, ўқувчиларимиз одобли "коментлар"ни ёзишлари керак, демак, сизларни ўқишяпти, демак аҳил бўламиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика