RU

Последние новости

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

Бизга қандай футбол керак? (Охирги пайтларда юз бераётган воқеалар таъсирида ёзилган мақола) Новости

Бизга қандай футбол керак? (Охирги пайтларда юз бераётган воқеалар таъсирида ёзилган мақола)

Дарҳақиқат, бизга қандай футбол керак?

Ҳужумкорми, ҳимоявийми, тактикми, текникага асосланганми ёки бўлмаса ҳаммасини бир четга суриб қўйиб можароли воқеаларга бой футболми?

Энди бу ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Ҳар кимга турлича футбол ёқади ва бу борада баҳслашмаган маъқул. Биз яхшиси, охирги пайтларда рўй бераётган ҳолатлар бўйича фикр юритамиз. Кеча бўлиб ўтган Тошкент дербисида "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам бирдек муҳим эди, негаки ўртага Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи иккинчи ўрин учун кураш тикилганди. 

Бунгача жамоаларни икки очко ажратиб турганди. "Пахтакор"да 47, "Бунёдкор"да 45 очко бор бўлиб, кечаги ғалабадан сўнг "Пахтакор" очколар сонини 50тага етказиб олди. Энди орадаги фарқ бештага етди. Чемпионат тугашига тўртта тур қолганини инобатга олсак, кейинги ўйинлар янада қизийди. Аммо кечаги беллашув ҳам жуда муҳим эди.

Ўйин бир қатор вазиятларга бой бўлди. Гол 84-дақиқада урилган бўлса, унгача 63-дақиқада тезкорлик билан жрима майдончаси ичига кириб борган "Бунёдкор" ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов "Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов томонидан йиқитилди, бироқ ҳакам пенальти қўймади. Қайтанга бош ҳакам йиқилган футболчи симуляция ишлатди дея унга сариқ карточка кўрсатди. 

Кейинчалик 67-дақиқада ҳакам тўс-тўполон ичида гол бўлди дея йўқ голни ҳисоблади. Аммо шу заҳоти ёрдамчиси билан гаплашиб олгач, голни бекор қилди. Ҳисоб 0:0 лигича қолди. 84-дақиқага келиб барибир "Пахтакор" гол урди. Гарчи гол "офсайд"дан киритилган бўлса-да, ҳакамлар уни ҳисоблашди. Натижада ўйин 1:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан тугади. 

"Пахтакор"нинг "Қўқон-1912" ва "Бухоро" билан бўлган учрашувларидаги каби бу ўйинда ҳам ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборишди. Ҳатто "Қўқон-1912"билан кечган беллашувдан сўнг тўлиқ ҳакамлар бригдаси, қўшимчасига ҳакамлар назоратчиси ҳам мавсум охиригача четлатилди. Ваҳоланки, ўйинда асосан қанот ҳаками Баҳодир Баҳромов хатога йўл қўйганди. 

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувида ҳакамларга қўйилган баҳони ёдга оламиз: 

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент) – 8,4, Наби Рўзимов (Тошкент) – 7,7, Баҳодир Баҳромов (Тошкент) – 7,6, Аскер Нажафалиев (Тошкент) – 9.

Назоратчи: Игорь Нехочин. 

Энди "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳсида ҳакамларга қўйилган баҳони келтириб ўтамиз: 

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент) – 7,8, Александр Сидоров (Тошкент) – 8,0, Дониёр Сайлавов (Тошкент) – 4,0, Акобир Шукруллаев (Тошкент) - 8.

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.

Шу ўринда савол туғилади: кечаги ўйиндан кейин яна бутун бошли бригада футболдан четлатиладими? Бу ҳақда ҳозирча ЎФФнинг қарори чиққани йўқ. Лекин шуниси аниқки, кеча қанотда ҳакамлик қилган Дониёр Сайлавов аниқ четлатилади. Чунки унга икки баҳо қўйилган. 

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувида қанот ҳакамининг хатоси қолган ҳакамларниям ўз ортидан тортиб кетганди. Кечаги баҳсдаям шунга яқин ҳолат бўлди. Лекин ЎФФ қарори қандай бўлади? Буни кузатиш қизиқ албатта. Бухородаги ўйинда ҳам ҳакамларга юқори баҳо қўйилмади. Маълумот учун уларнинг ҳам баҳосини келтириб ўтамиз. 

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) - 7,0, Т. Галеев (Тошкент) - 6,0, А. Пўлатов (Тошкент) - 7,5, И. Ибрагимов (Нукус) - 8.

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Бухородаги ўйинда "Бухоро" дарвозаси томон белгиланган пенальти кўплаб тортишувларга сабаб бўлди. Лекин ЎФФ бу борада ҳеч нарса демаганини ҳисобга олсак, демак ҳакамлар ўйинни яхши бошқариб, пенальти тўғри белгиланган. Лекин барибир ўша учрашувдаги ҳакамликни аъло деб бўлмайди. 

Ўйин пайтида чиққан хабар 

Кеча дербининг иккинчи бўлими давом этаётган бир пайтда ЎФФ сайтида Ноил Лутфулин ишдан кетгани ҳақида хабар чиқди. Ноил Лутфулин бунгача Ҳакамлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди, бошқача айтганда ҳар бир тур ўйинларига ҳакамларни қўйиш билан шуғулланарди. 

26-тур баҳсларига ҳакамлар белгиланишида Ноил Лутфулиннинг қўли борлигини тахмин қилиш қийин эмас. Чунки у кеча ишдан кетди, ҳакамлар эса анча олдин маълум бўлиб улгурганди. Аммо энг қизиғи шундаки, Лутфулин кечаги дербида комиссар вазифасини бажарди. Ва ажабланарлиси, комиссар бўлиб бутун ўйин давомида нима иш қилди ҳайронмиз. Негаки Лутфулин иккинчи таймда медиа-трибунада юзага келган тартибсизликни на назорат қилди, на келиб кўрди. Катта эҳтимол билан у киши бу пайтда ВИП ложада бўлган.

"Пахтакор" ҳакамлар ёрдамига муҳтожми? 

"Пахтакор" шундоқ ҳам кучли таркиб ва Европадан келган мураббийга эга. Жамоа шундоқ ҳам олий лигадаги исталган клубни мағлуб этиши мумкин. Аммо охирги ўйинларда ҳакамлар "ёрдами"ни ҳам инкор эта олмаймиз. Тўғри, "Пахтакор" чемпионлар лигаси учун ҳаракат қилмоқда ва бунинг учун қолган ҳамма ўйинларни ютишга мажбур. Лекин охирги уч учрашувдаги ғалаба кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлдики, бундан кўз юмиб бўлмайди. "Пахтакор"га айниқса Намангандаги мағлубият оғир ботди ва кейинги беллашувлардан бошлаб барча рақибларини юта бошлади. 

Энди савол туғилади: нима учун биз ғалаба қозонаётган бошқа жамоаларни гапирмаяпмиз? Масалан, нима учун матбуот ва ижтимоий тармоқларда "Локомотив"нинг ёки бўлмаса "Насаф"нинг ғалабаси муҳокама қилинмайди? "Локо"ни кўряпмиз, рақибга умуман имкон қолдирмай шартта голларни уриб ташлаяпти. Шунингдек, "Насаф" ҳам иккинчи даврада бошқача ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" ҳамон кучайишга эришиш даврини бошдан ўтказяпти. Лекин нимага бу клублар гапирилмаяпти? 

Нега дербига Равшан Эрматов қўйилмади?

Ноил Лутфулин ишдан кетишини билган экан, нима учун турнинг марказий ўйинига Равшан Эрматовни қўймади? Ёки Ҳакамлар бошқармаси учун "Нефтчи" - "Қизилқум" баҳси биринчи рақамли бўлиб қолдими? Савол туғилади: Эрматов бу йил ҳисобидан "Пахтакор"нинг бирорта ўйинини бошқарганми? 

Бу борада статискани кўриб чиқдик: битта ўйинни бошқарган экан. "Динамо" - "Пахтакор" 0:0. Равшан Эрматов шу ўйинда 9,0 балл олган. Унга ҳеч қандай эътироз бўлмаган. Демак, ўз ишини зўр бажарган. 

Биз жуда яхши биламиз, "Пахтакор" қандай шонли тарихга эга экани-ю, жамоанинг доим кучлилар қаторида бўлиб келганини. Фақат охирги пайтлардаги можароли воқеалар нима учундир айнан "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар билан боғлиқ бўлиб қолаётгани кишини ажаблантиради. Ўйлашимизча, раҳбарият бу борада зудлик билан мажлис ўтказиб, кун тартибига бир нечта саволларни қўйгани маъқул. Зеро, аҳвол шу тарзда давом этаверса, клуб шаънига доғ тушиб қолиши мумкин. 

Х.Холиқов. 


Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика