RU

Последние новости

22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  0 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  0 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  1

Биз УЕФАга ўта оламизми? Новости

Биз УЕФАга ўта оламизми?

Бу саволга Қатар футбол федерацияда фаолият юритаётган Алишер Никимбаев жавоб қайтарди.


"Мен ЎФА УЕФА аъзоси бўлишини хоҳлайман. Лекин биринчи навбатда вазиятга реал қарашимиз керак. 

Руслар нега ўтяпти? Чунки Россия ҳудудининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида. Қозоғистон эса 14 фоиз ҳудуди Европага қарагани учун УЕФАга қабул қилинган. Австралиянинг ҳолати эса сал бошқачароқ. Улар океания минтақасида бошқалардан 2 калла устун бўлиб, футболни ривожлантириш баҳонаси билан ОФКга қўшилган. 

Биз шу нарсани сабаб сифатида кўрсата оламизми? Биз Эрондан кучлимизми? Ёки Корея ва Япониядан ўтиб кетдикми? Йўқ, улар мундиалда мунтазам равишда қатнашяпти. Биз эса ОФКдаги потенциалимизни тўлиқ кўрсата олганимиз йўқ. 

Тўғри, араблар ёки шарқдаги мамлакатларнинг иқтисодиёти жуда кучли. Лекин ёнимиздаги Эронни олайлик. Форсларнинг иқтисоди унчалик кучли эмас, улар доим сиёсий босим остида ўйнашади. Шунга қарамай, эронлик футболчилар ҳар йили Европанинг кучли чемпионатларига йўл олишмоқда, терма жамоа доимий равишда жаҳон чемпионатида иштирок этяпти. Улар УЕФАга ўтиб кетиш ҳақида ўйламаяптику.

Айтмоқчиманки, биз ОФКдаги салоҳиятимизни тўлалигича кўрсатганимиз йўқ. Шунинг учун УЕФАнинг эшигига борсак, нима асос билан келганимизни тушунтира олмаймиз. Бунга қанақадир қонуний ечим кўрмаяпман", — дейди таниқли функционер.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика