Биз билан ўйнашни хоҳлаган Япония ўзига бошқа рақиб топди
11 мар 2021 12:34
Новости
Биз билан ўйнашни хоҳлаган Япония ўзига бошқа рақиб топди
Март ойида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Япония билан ўйнаши мумкин эди.
ЖЧ-2022 саралаш босқичида Япония терма жамоаси жой олган гуруҳда Тожикистон билан Қирғизистон бор. Шу боис японияликлар ҳудудий жиҳатдан бу икки давлатга яқин жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилганди.
Натижада улар Ўзбекистонга таклиф билан чиқишди ва ўйин шу ойда Токиода бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ бизга етиб келган маълумотларга кўра, Вадим Абрамов Японияга боришни рад қилган. Шу боис катта эҳтимол билан ФИФА кунларида Тошкентда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.
Япония эса ўзига бошқа рақиб топди. Улар 25 март куни Жанубий Корея билан ўйнайдиган бўлишди. Учрашув "Йокогама" стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии