RU

Последние новости

18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  9 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  9 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1

Биринчи таймнинг ўзидаёқ учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган хавбек, ушбу мавсумда илк бор тур мураббийига айланган мутахассис — Суперлигада 11-тур лауреатлари Новости

Биринчи таймнинг ўзидаёқ учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган хавбек, ушбу мавсумда илк бор тур мураббийига айланган мутахассис — Суперлигада 11-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Термизликлар дарвозабони ортда қолган турда кўп марта сэйв намойиш қилиб, "Металлург" устидан қозонилган ғалаба (1:0)да муносиб улуш қўшди.


"Навбаҳор" хавбеки Остон Ўрунов "Championat.asia" талқинида 11-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

22 ёшли ярим ҳимоячи "Бунёдкор" билан баҳсда 60 дақиқа ҳаракат қилгани ва кичик жароҳати борлигига қарамасдан, ўз дубли билан ўйин тақдирини ҳал қилди. У сайтимиз талқинига кўра 1-тайм тугаши биланоқ учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди, бу бежиз эмас, албатта. Футболчи биринчи бўлимдаги самарали хатти-ҳаракатлари орқали жамоасига навбатдаги 3 очкони келтиришда катта ҳисса қўшди ва бу орқали сайтимиз экспертлари томонидан муддатидан олдин энг яхши бўлишга лойиқ кўрилди.  


"Навбаҳор" аъзоси Остон Ўруновнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган биринчи, жамоасининг эса тўртинчи тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 11-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Наманганликлар хавбеки "Бунёдкор" билан учрашувда дубль қайд этди ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 


"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Championat.asia" талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Тажрибали мутахассис қўл остидаги "лочинлар" бу турда "қалдирғочлар"ни тор-мор келтиришди.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика