RU

Последние новости

12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  2 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  4 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  2 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2

Биринчи назорат учрашувида Албания ёшлари мағлуб этилди Новости

Биринчи назорат учрашувида Албания ёшлари мағлуб этилди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Кеча ушбу назорат учрашувларидан дастлабкиси бўлиб ўтди.

12 август куни Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳсда ёш "қалдирғочлар" вакиллари томонидан киритилган голлар ёшлар терма жамоамизга ғалаба келтирди.  Албаниянинг битта голига Забиҳилло Ўринбоев иккита , Хуршид Ғиёсов битта гол билан жавоб қайтарди.

Туркиядаги йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 19 август куни Албания ёшлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказиши борасида келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика