RU

Последние новости

10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  0 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  1 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  7 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  11 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2

Биринчи лига якуни. Энг кўп гол урган “Андижон” ҳақида Новости

Биринчи лига якуни. Энг кўп гол урган “Андижон” ҳақида

Биринчи лиганинг иккинчи босқич якунларига бағишланган статистик материлларимизни беришда давом этамиз.
Бу гал “Машъал” каби олий лигага бир йиллик танаффусдан сўнг йўл олган “Андижон”га тўхталиб ўтамиз.

“Бургутлар”  йил бошида ўз олдига яна кучлилар сафига чиқишни асосий вазифа сифатида қўйганди. Буни улар чемпионатни 2-ўринда эгаллаган холда уддалади. Азамат Абдураимов жамоаси иккинчи икккинчи босққични бошқаларга нисбатан ижобий ўтказди дейиш мумкин. Сабаби жамоа ўз майдонида бўлиб ўтган 8та учрашувнинг 7тасида ғалабага эришди. Битта ўйинда асосий рақиб бўлмиш “Машъал”га имкониятни бой берди.

Сафардаги ўйинларда эса энг кўп муваффақият қозонган жамоа “Андижон” бўлди. Бу жамоа ўтказилган 8та ўйиннинг 6тасида ўз ҳисобига уч очкодан ёзиб қўйди. “Машъал” билан “Зарафшон-НЦЗ”га имкониятни бой берди.

Иккинчи босқич учрашувларида жамоа дарвозасини асосан ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган Акмал Турсунбоев ва Сергей Смородин қўриқлади. Ортда қолган 16та баҳсда ёш посбонлар жами 12та тўп ўтказиб юборди. Уйда 4та, меҳмонда эса 8та. Шунингдек “Андижон”нинг 19 ёшли голкиперлари 7та ўйинда ўз дарвозалари далсизлигини сақлаб қолди.

Мавсумнинг иккинчи қисмида энг кўп гол урган жамоа бу “Андижон” бўлди. Лочин Солиев бошчилигидаги ҳужумчилар сермаҳсуллик кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўлди. “Бургутлар”нинг умумий голлари сони, 47тани ташкил этди. Уларнинг 34таси уйдаги учрашувларда киритилган бўлса, қолган 13 гол меҳмондаги баҳсларда содир бўлди.

Иккинчи босқичда жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 7:0 бўлди! Аксинча энг йирик мағлубияти 1:3 бўлди. Бу натижаларнинг иккиси ҳам “Зарафшон-НЦЗ”га қарши кечган ўйинларда содир бўлгани эътиборга моликдир. 

Ким қанча гол урди?

Футболчи


Гол

(пен)

Лочин Солиев


10

(1)

Алишер Тўхтасинов


9


Баҳром Абдураҳимов


7


Акмал Жўрабоев


5


Расул Рахмонов


4


Асқар Жадигеров


3


Сардор Соибов


3

(2)

Даврон Турсунов


2


Андрей Сидоров


1


Ғиёс Комилов


1


Жамоа статистикаси

Барча ўйинлар

16

Голлар

47

Уйда

34 (72,34%)

Меҳмонда

13 (27,66%)

Ўтказиб юборилган голлар

12

Уйда

4 (33,33%)

Меҳмонда

8 (66,67%)

Ўртача урилган гол

2,94

Ҳар бир ўйинда ўртача ўтказиб юборилган гол

0,75

Уйда тўпланган очколар

21/24 (87,5 %)

Меҳмонда тўпланган очколар

18/24 (75 %)

Энг йирик ғалаба

7:0 - “Зарафшон-НЦЗ”

Энг йирик мағлубият

1:3 - “Зарафшон-НЦЗ”

Гол ўтказилмаган ўйинлар

7 (43,75%)

Голсиз ўйинлар

1 (6,25%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

0

Ироадасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

6

Йирик мағлубият

0

Автогол (урилган/ўтказилган)

2/1

Сариқ карточкалар (ўртача)

36 (2,25)

Қизил карточкалар (ўртача) 

2 (0,12)

Томошабин (умумий/ўртача)

21528/1346

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика