RU

Последние новости

00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  1 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  4 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди Новости

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди

8 июль куни республика ҳудудларида пандемия туфайли карантин чораларининг кучайтирилиши бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилинганди.

Унга кўра, республиканинг барча ҳудудлари қизил тоифага айланиши кўзда тутилган ҳамда 1 августга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган.

Бугун — 9 июль куни шу масала юзасидан ЎзПФЛ Биринчи лига клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилди. Унда Бирнчи лига клубларининг карантин даврида расмий ўйинларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада иштирок этувчи клубларнинг молиявий имконияти юқори лигалар жамоалариникидан фарқ қилади. Биринчи лига жамоалари бошқа вилоятлардаги ўйинларга кўп ҳолатларда ўйин куни бориб қайтишади ва асосан йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланишади. Айни ҳолатда эса вилоятлар орасида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Рухсат этилган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланиш, меҳмонхоналар ва бошқа ҳаражатлар эса табиийки, Биринчи лига клубларига қийинчилик туғдиради.

Видеоконференацияда юқоридаги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, Биринчи лига мусобақаларини карантин чоралари юмшатилгунига қадар вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб топилди. Футбол клублари эса рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика