RU

Последние новости

12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  0 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  15 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14

Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак? Новости

Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак?

Тоҳир Кападзе: “Мамлакатимизда биринчи лига учун 20та барқарор жамоа тузиш қийин эмас”
Жорий мавсум биринчи лиги олдидан, унда фаолият юритиб келаётган мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазаларини беришда давом этамиз.
Лойиханинг навбатдаги меҳмони “Қўқон-1912” бош мураббийи Тоҳир Кападзе.

- Регламент талабига жавоб берадиган яхши, бақувват 18та клуб бўлса, ёки 22та жамоа саралаб олиниб, икки давралик чемпионат ташкил этилса, шунга ҳеч нима етмайди ўзи – дея ўз фикрларини бошлади Кападзе.

– Шунда жуда бир қизиқарли мусобақа бўлади. Лекин иккинчи томондан олиб қарайдиган бўлсак, ҳозирда барча иштирокчиларни моддий жиҳатдан бақувват дея олмаймиз. Шуларни инобатга олиб айтадиган бўлсак, икки минтақага бўлинган холда мусобақа ўтказиш ҳам ёмон вариант эмас. Чунки биринчи босқичда ўйнаш жамоалар учун осонроқ кечади. Иқтисодий жиҳатдан ҳам ортиқча муаммо юзага келмайди.

- Лекин жамоалар сонини қисқартириб, айтайлик 14 клуб иштирокида икки давралик чемпионат қилинадиган бўлса, бу жуда ҳам қониқарсиз бўлади. Салбий холат демакдир. Чунки бизга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Чунки йил давомида энг камида 36та ўйин ўтказишимиз даркор.

- Менимча мамлакатимизда биринчи лига учун 20та барқарор жамоа тузиш қийин эмас. Амалласа бўладиган иш. Агар шундай қилинса, ҳудди олий лига тизими сингари чемпионат ташкиллаштириш лозим.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика