RU

Последние новости

08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  1 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  3 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

Биринчи лига. Олий лига учун жиддий курашмаётган “Хоразм” ҳақида Новости

Биринчи лига. Олий лига учун жиддий курашмаётган “Хоразм” ҳақида

Биринчи лига клубларининг биринчи босқичдаги иштирокига оид статистик мақолаларни беришни давом эттирган холда, бугун Урганчнинг “Хоразм” жамоасига навбатни бердик.
Мавсум бошида шахсан ўзимиз клуб раҳбари Султонбой Нурметов билан суҳбатлашиб, жамоа олдига қўйилган вазифа нималардан иборат эканлигини сўраганимизда, бу йил элитага чиқиш учун курашишин таъкидлаб ўтганди.

Чемпионат аввалида урганчликлар бунинг учун астойдил курашаётгандек туюлганди. Лекин биринчи босқич якунларига келганида, “Хоразм” ҳам кўплаб жамоалар сингари “тезликни” пасайтириб юборди. Бунга нима сабаб бўлаётгани эса бизга қоронғу.

Олий лигага чиқиш учун вазифа қўйилган экан, демак мақсадга эришиш учун жамоа ҳар жиҳатдан унинг паст-баландлигидан ўтишига тўғри келади. Аммо Мансур Давлетов бошқарувидаги жамоани бундай дея олмаймиз. “Хоразм”нинг 21-турда сафарда “Шердор” билан кечадиган ўйинга бормагани ҳам фикрларимизни тўлиқ исботлайди. Бундай хуник ишларни қилган жамоани бу йил олий лигага чиқишини кутиш мантиқан ҳам тўғри келмайди. Лекин урганчликларнинг бу йўлдаги ишларига омад тилаймиз.
 
Урганч жамоаси биринчи босқичда рақиблари дарвозасига жами 38та тўп киритган. Биринчи лига тоифасида етакчи ўйинчилардан бири саналган Низомжон Норов бу йил “Хоразм” сафида биринчи босқичда энг тўп киритган футболчига айланди. Сурхондарё футболи тарбияланувчиси бўлган Норов жорий мавсум аввалида “Хоразм” таркибига келиб қўшилганди. 25 ёшли ҳужумчи ҳозирча ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришди.

“Хоразм”нинг ортда қолган учрашувларида ўтказиб юборган голларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада Ғайрат Ўдаев ва Равшан Жуманиёзовни 22та ўйинда 24та тўп ўтказиб юборганини кўриш мумкин.
 
Ким қанча гол урди?


Футболчи

Гол

пен.

Низомжон Норов

8

(2)

Марат Ҳошимов

4

(1)

Илёс Хайров

3

Қадамбой Нурметов

3

Шаҳзод Маннонов

3

(1)

Жасур Отажонов

2

МирзабекҚурёзов

2

Ринат Байрамов

2

Сарварбек Жуманиёзов

2

(1)

Аброр Хусинов

1

Маркс Қурамбоев

1

Маъмур Абдуллаев

1

Санжар Баратов

1

Темур Бекчанов

1

Темур Исмоилов

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз. 

Ўйинлар

20

Голлар

35

Уйда

19 (54,29%)

Сафарда

16 (45,71%)

Ўтказиб юборилган голлар

21

Уйда

7 (33,33%)

Сафарда

14 (66,67%)

Ўртача урилган голлар

1,75

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,05

Уйдаги очколар

24/30 (80 %)

Сафардаги тўпланган очколар

16/30 (53,33 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 - Спартак, Гулистон

Энг йирик мағлубият

1:4 - Шуртан

Гол ўтказмаган ўйинлар

6 (30%)

Гол ура олмаган ўйинлар

2 (10%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

3

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/1

Огоҳлантириш (ўртача)

49 (2,45)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,1) - 2/0

Мухлислар (жами/ўртача)

62474/3124



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика