RU

Последние новости

21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  65 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   20 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0

Биринчи лига. Октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси – Қадамбой Нурметов Новости

Биринчи лига. Октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси – Қадамбой Нурметов

Бу йил биринчи лигадаги ҳар бир воқеликни имкон қадар кенг қамровда ёритиб боришга интилаётган “СА” биринчи лигадаги энг яхши футболчини ҳар бир ойда аниқлаб боришни йўл қўйганди.
Ортда қолган октябрь ойи натижаларига кўра, “ойнинг энг яхши футболчиси” деб Қадамбой Нурметовни топдик. “Хоразм” клубининг иқтидорли ҳужумчиси ортда қолган ой давомида жамоасининг муваффақиятларига салмоқли хисса қўшгани билан ажралиб турди. Умуман олганда “Хоразм”нинг октбярь ойидаги қайд этган натижасини ижобий баҳолаш мумкин. 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият. 19 ёшли Нурметов октябрь ойида ҳаммаси бўлиб, 4та гол урди. Эътиборлиси Қадамбой тўп киритган ўйинларда жамоаси ғалаба қозонган. Хусусан 12-турда “НБУ-Осиё” дарвозасига Нурметовни битта тўп киритган ва бу учрашувда “Хоразм” 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган.

14-турда “Оқ-тепа” меҳмони бўлган урганчликлар сафарда ўйнашларига қарамай, 2:1 натижаси билан ғалабага эришган. “Хоразм”нинг иккинчи голига айнан Нурметов муаллифлик қилган. Шунингдек Қадамбой 16-турда “Қўқон-1912”га қарши баҳсда дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Айнан ушбу фактлар ҳам “Хоразм”нинг иқтидорли ҳужумчисини қандай ўйин кўрсатганини исботлаб турибди.

2-ўринга эса “Спартак”нинг тўпурар ҳужумчиларидан бири Исломбек Исоқжоновни лойиқ деб топдик. Ушбу футболчининг ҳам октябрь ойида қайд этган натижаси чакки бўлмади. Исоқжонов ҳам ҳудди Нурметов каби бир ойда 4та тўп киритишга эришди. Унинг жамоаси “Спартак” октябрь ойида 4та ғалаба қайд этиб, икки бор мағлубиятга учради. Исломбек мана шу октябрь ойидаги бўлиб ўтган 6та ўйинда жамоаси учун муҳим тўпларни киритиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Хусусан 20 ёшли ҳужумчи 12-турда “Чуст-Пахтакор”қўшди. 14-турда эса “Косонсой” дарвозабонини ранжитиб, “Спартак” учун ғалаба келтирди. Кейинги турда “Пахтакор-2” билан учрашувда ҳам Исоқжонов рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалади.

3-ўрин учун узоқ ўйланишлардан сўнг, “НБУ-Осиё” аъзоси Олег Дражжукни муносиб деб билдик. Сабаби бу футболчи ҳам октябрь ойида жамоаси учун фойдали голларни уришга эришди. Айниқса 13-турда чемпионат пешқадами “Машъал”га қарши кечган баҳсда Дражжук учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилиш билан бирга жамоасига муҳим уч очкони келтиргани билан кўпчиликни эътиборини тортди. Шунингдек 3-ўрин учун жиддий курашган “Зарафшон-ПФК” билан сафарда кечган баҳсда ҳам Олег дубл қайд этиб, якунда “НБУ-Осиё”га бир очко келтирди. Ушбу ўйинда жангавор дуранг қайд этилганди, 3:3.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика