RU

Последние новости

16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  0 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  3 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  14 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  3

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0 Новости

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0

Теги :  ДинамоНорин
Биринчи Лига 34-тури доирасидаги мавсумнинг энг муҳим учрашуви Ҳаққулободда кечди.
Турнир жадвалида пешқадам «Динамо»ни таъқиб этаётган «Норин» билан кечган учрашувда муроса йўли танланди.

Шу куни жароҳати боис жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»га ёрдам бера олмаган бўлсада, бир ойлик танаффусдан кейин Фирдавс Абдусалимов жароҳатини даволаб, сафга қайтди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланиб, икки томон ҳам имкон бўлди дегунча хавли ҳужумлар яратишди. Айниқса, «Динамо» ҳужумчилари Амиржон Сафаров ва Виктор Клишинлар голли вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

Асабий тарзда кечган баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан Виктор Клишин ўрнига майдонга тушган Асомиддин Маматов ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. Кўп ўтмай эса, ёш ҳужумчи рақиб билан тўқнашувдан кейин жиддий жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.

Асабий ва кескин курашларга бой ўтган баҳсга бош ҳакам андижонлик Темур Тўхтасинов томонидан 9 дақиқа қўшиб берилган бўлсада, шу куни икки жамоа дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди, 0:0.

24 ўйинлик ғалабали сериядан сўнг, «Динамо» жамоаси ўтган турда Андижонда «УзДонгЖу» билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, бу сафар Наманган вилоятида «Норин» билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

34-турдан сўнг «Динамо»нинг очколари сони 75 ни ташкил этиб, Самарқанд жамоаси энг яқин таъқибчиси «Норин»дан битта ўйин кам ўтказган ва 6 очко кўп жамғарган ҳолда Олий Лигага муддатдан олдин қайтиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

«Динамо» навбатдаги икки ўйинни 2 ва 5 ноябрь кунлари Самарқандда «Ёзёвон-Лочинлари» ҳамда «Цементчи»га қарши ўтказади.

Жамоанинг «Косоной» ва «Хотира-79» жамоаларига қарши қолдириган икки учрашуви санаси эса ПФЛ томонидан ҳозирча маълум қилинмаган.

Биринчи Лига. 34-тур.

26 октябрь (чоршанба)

«НОРИН» - «ДИНАМО» - 0:0

Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон)

Назоратчи: М. Исмаилов (Ташкент).

«Динамо»:
Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 65, Алишер Холиқов, 75), Амиржон Сафаров.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика