RU

Последние новости

22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  0 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  7 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   25 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  8 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  4 19:30Де Брюйне ФИФА ва УEФАни танқид қилди  4 18:33Родри: "Таянч ярим ҳимоячилари маркетологлар ва мухлисларни ҳайратга соладиганлар тоифасига кирмайди"  2 18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  1 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  25 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  6 16:40Тренд давом этади: "Реал" етакчиси YouTube'да канал очди  3

Биринчи лига. Мавсумнинг кашфиёт жамоаси: “Обод”! Новости

Биринчи лига. Мавсумнинг кашфиёт жамоаси: “Обод”!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан бу йилги мавсумда кашфиётга айланган жамоа “Обод” бўлди. Тошкент жамоасининг дебют мавсумидаёқ кичик бронза медалларини қўлга киритгани ҳам қайсидир маънода фикрларимизни тўлиқ исботласа ажаб эмас. Умуман олганда Хайрулла Абдиев ва Фарҳод Сафаров бошқарувидаги жамоа мавсум-2014ни юқори даражада ўтказди дейиш мумкин. Кўрамиз келаси йил ҳам “Обод” ўзини қанчалик кўрсата оларкин.

Кейинги ўринни банд этган “Машъал-2” ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Дилшод Андаев бошчилигидаги жамоа бу йил яна биринчи лигадаги иштирокини бошлади. Таркиби асосан академия битирувчиларидан ташкил топган бўлишига қарамай, муборакликлар жиддий курашди.

Яна аввалги мавқеини тиклаб бораётган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ҳам биринчи лигага қайтишини ёмон бошламади. Нозим Муллаохунов бошқарувидаги клуб якунда 5-ўринни эгаллади.

Нукуснинг “Орол” жамоаси ўтган йилга нисбатан ушбу мавсум барқарор ўйин кўрсатди. Неъматулла Қутибоевга етарли шароитларни яратиб берилса, курашчан жамоа туза олишини бу йил кўрдик.
Косоннинг “Аланга”си ҳам жорий чемпионатда жиддий курашди. Анвар Ўринов қисқа фурсат ичида яхши жамоа шакллантира олди.  

Кашфиёт жамоа:
“Обод” (Тошкент) - 17
“Машъал-2” (Муборак) - 16
“УзДонгЖу” (Андижон) - 12
“Орол” (Нукус) - 8
“Аланга” (Косон) - 6
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика