RU

Последние новости

12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  5 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  7 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  3 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  3 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7

Биринчи лига матбуот котиблари қандай ишлашмоқда? Новости

Биринчи лига матбуот котиблари қандай ишлашмоқда?

Профессионал бўлган ҳар бир жамоанинг матбуот котиби бўлиши керак.

Матбуот котиблари жамоаларга нима учун керак? Уларнинг вазифаси нимада? Улар тўғрисида саволлар турлича. Келинг, биз олий лига клубларининг матбуот котиблари ҳақида гапирмайликда, профессионал бўлган биринчи лига жамоаларининг матбуот котиблари ҳақида сўз очсак. Бизда биринчи лига баҳсларини телевидения орқали намойиш этишмайди. Ҳаттоки ўша телевиденияда ҳам биринчи лига ҳақида ҳеч қандай кўрсатувлар йўқ. Лекин биринчи лига баҳсларининг айрим учрашувларига олий лигадан кўра кўпроқ мухлислар ташриф буюришади. Биринчи лига тур учрашувларининг натижаларини кўп сонли футбол мухлислари интизорлик билан кутиб ўтиришади. Стадионга ташриф буюрган мухлислар бундан мустасно. 

Яхшиямки интернет журналистикаси бизда анча яхши ривожланган. Агарда интернет бўлмаганида биз футбол учрашувларининг натижаларидан бехабар қолардик. Ҳозирги кунда биринчи лиганинг айрим клубларида матбуот котиблари фаолият олиб боришмоқда. “Цементчи”дан Зухриддин Абдуллажонов, “Андижон”дан Исломбек Рустамбеков ва Шуҳратбек Жўраев, “Машъал-2”дан Бунёдбек Андаев, “УзДонгЖу”дан Шерзод Мамадалиев ва “Насаф-2”дан Ренат Эрназаров ўйин куни стадиондан туриб бизга баҳс натижаларини, учрашув қайдномаси ҳақида етарлича маълумотлар бериб туришади. 

Ушбу клубларнинг матбуот котиблари ҳақида ҳеч қандай гап сўз бўлши мумкин эмас. Исталган кишида савол туғилиши мумкин, биринчи лига жамоаларининг 5 нафарида матбуот котиблари фаолият олиб боришадими? Биринчи лиганинг қолган жамоалари профессионал эмасми? Ёки бўлмасам уларнинг натижалари бошқалар учун қизиқ эмас деб ўйлашадими? Биринчи лигада деярли барча жамоаларнинг матбуот котиблари бўлиши мумкин, лекин ўша матбуот котиби учрашув куни ўйин ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Мени фикримча, биринчи лига жамоаларининг ҳар бир матбуот котиби учрашув вақтида тўлиқ маълумот бериб бориши шарт.


Жаҳонгир Сотволдиев

Автор :
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика