RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  65 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Биринчи лига. Кутилган натижани бермаган “НБУ-Осиё” ҳақида Новости

Биринчи лига. Кутилган натижани бермаган “НБУ-Осиё” ҳақида

Биринчи лига клубларининг статистикасини беришда давом этамиз.
“Шарқ” минтақаси иштирокчиси Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасидан бу йил мухлислар кўп нарса кутганди. Бироқ...
Жаъфар Ирисметов бошчилигида мавсумда старт олган “банкирлар” ўз таркибини маҳоратли ўйинчилар билан тўлдириб олганди. Юрий Цой, Икром Ибргаимов, Александр Хвостунов, Абдумажид Тоиров, Алексей Николаев, Леонид Кошелев, Тимур Айзатулов, Жаводулла Ибрагимов, Исроил Эргашев каби ўз вақтида олий лига клублари шарафини ҳимоя қилган тажрибали ўйинчилар бу йил айнан биринчи лига иштирокчиси “НБУ-Осиё” учун тўп тепмоқда. Бундай таркиб билан Тошкент клубини кўпчилик чемпионатда карвонбошчилик қилишини таҳмин қилганди. Бироқ “банкирлар” биринчи босқичда 4-ўринни эгаллади. “НБУ-Осиё”ни бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Обод”га ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлганини сира тушунмадик.

Равшан Бозоров бошқарувига ўтган “НБУ-Осиё” биринчи босқичда рақиблари дарвозасига 44та тўп киритди. Жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи Абдулатиф Абдуқодиров бўлди. Маҳоратли ҳужумчи ўз ҳисобига 21та гол ёздириб қўйишга эришди ва шу билан бирга Абдуқодиров “шарқ” минтақасида тўпурарлик қилди.

“Банкирлар” ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голларига эътибор қаратадиган бўлсак, улар 29та гол қўйворган. Айтиш мумкинки, биринчи босқичда уч нафар посбон: Юрий Цой, Михаил Спиридонов ҳамда Сулаймон Аҳмедкаримов навбатма-навбат дарвозани қўриқлаган. 

Ким қанча гол урди?
Футболчи   Гол   пен.
Абдулатиф Абдуқодиров   21   (2)
Александр Лупашко   5   
Андрей Сидоров   4   
Леонид Кошелев   3   
Алексей Николаев   2   
Жавлон Гусейнов   2   
Темур Айзатуллов   2   
Абдумажид Тоиров   1   
Даврон Валижонов   1   
Икром Ибрагимов   1   
Исроил Эргашев   1   

Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар   22
Голлар   44
Уйда   26 (59,09%)
Сафарда   18 (40,91%)
Ўтказиб юборилган голлар   29
Уйда   16 (55,17%)
Сафарда   13 (44,83%)
Ўртача урилган голлар   2
Ўртача ўтказиб юборилган голлар   1,32
Уйдаги очколар   20/33 (60,61 %)
Сафардаги тўпланган очколар   19/33 (57,58 %)
Энг йирик ғалаба   4:0 – “Локомотив БФК”
Энг йирик мағлубият   0:2 – “Косонсой”, “Ок-тепа”
Гол ўтказмаган ўйинлар   6 (27,27%)
Гол ура олмаган ўйинлар   4 (18,18%)
Иродали ғалаба   2
Иродали дуранг   1
Иродасиз мағлубият   2
Иродасиз дуранг   2
Йирик ғалаба   3
Йирик мағлубият   0
Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)   1/1
Огоҳлантириш (ўртача)   41 (1,86)
Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК   3 (0,14) - 2/1
Мухлислар (жами/ўртача)   9695/441

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика