RU

Последние новости

14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  0 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  8 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  14 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Мухлислар борасида ким нечанчи ўринда? Новости

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Мухлислар борасида ким нечанчи ўринда?

Биринчи лиганинг иккинчи босқичига оид статистик маълумотларни беришда давом этамиз. Қуйида ишқибозлар хусусида тўхталиб ўтамиз.

Дарвоқе, мухлислар томонидан биринчи лигадаги ўйинларга бўлган қизиқиш юқори деб бўлмайди. Мусобақа аслида ҳеч кимга керак эмасдек. Шунчаки барчаси расмиятчилик учун ўтказилгандек туюлмоқда. Бундай дейишимизнинг боиси биринчи лигадаги ўйинларга ишқибозларнинг ташрифи жуда ҳам пастлигидир. Қолаверса ПФЛ ходимларини ҳам водий ёки вохадаги ўйинларга бориб, бевосита ўйинни кузатгани ва ташкилотчилик жиҳатларига эътибор қаратганини кўрмаяпмиз. Мухлислар учун қулай шароитлар йўқ деярли. Баъзида қуёшга қарама-қарши бўлган трибунада ўтирган ишқибозларни кўриб, ачинасиз. Стадионда на табло на сухандон учун карнай. Бечора ўйинга бироз кечикиб келган томошабин ҳисобни бошқалардан билиб олади. Ўйин олдидан жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келиши керак эмасми аслида! Лекин бундай холатни кўрмай қўйдик биринчи лигада. Бу эса тобора одатий холга айланиб бормоқда. Танганинг иккинчи томонига ҳам қараш керак, сафар ўйинига аранг 11 нафар ўйинчи билан бориб келиб юрган жамоалардан бу каби профессионалликни талаб қилиш ҳам ярамайди. Биринчи лигада муаммолар ачиб ётибди. Гапираман десангиз гап кўп. Айрим клуб раҳбарларига бу ёқмаслиги мумкиндир. Лекин бутун мавсум мобайнида бу ҳақда чиқиш қилмай келдик. Натижа ўзгармаяпти. Ҳаммаси ўша-ўша.

Хуллас мавзудан чалғимасдан, ишқибозларнинг статистикаси билан таништирамиз. Энг кўп мухлис йиғиш бўйича “Зомин” бошқаларни ўзидан ортда қолдирди. Чиндан ҳам зоминликларнинг ҳар бир ўйинига ўртача 1000 зиёд томошабин ташриф буюрди.  

Кейинги ўринларни эса Фарғонанинг икки клуби эгаллади. Қувасойга катта футбол қайтиши у ердаги ишқибозларни ҳам беҳад қувонтириб юборгани шубҳасиздир. Буни жамоанинг уй ўйинларига кирган мухлислар сонидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Ажабланарлиси жорий мавсум нисбатан барқарор ўйин намойиш этган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси бу борада рўйхатнинг энг пастидан ўрин олди. Жамоа уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишқибозлар учун етарли шароитлар йўқ. Катта эхтимол билан келгуси йил шаҳардаги “Наврўз” стадиони қайтадан таъмирланади ва “бўёқчилар” рақибларини айнан мазкур аренада қабул қилади.  

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

1. “Зомин” – 20066/(ўртача)1254
2. “Цементчи” – 19647/1228
3. “Ёзёвон-Л” – 17139/1224
4. “Косонсой” – 13528/902
5. “Хоразм” – 13114/820
6. “Орол” – 10460/747
7. “Ғиждувон” – 9564/598
8. “Оқ-тепа” – 6975/436
9. “Обод” – 6890/431
10. “Машъал-2” – 6738/421
11. “Насаф-2” – 5968/398
12. “НБУ-Осиё” – 5929/371
13. “Локомотив-БФК” – 5943/371
14. “Пахтакор-2” – 5620/351
15. “Хотира-79” – 5052/316
16. “УзДонгЖу” – 4853/303

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика