RU

Последние новости

07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  0 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  10 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  10 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  12 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  10

Биринчи лига. Иккинчи босқич, 8-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. Иккинчи босқич, 8-тур статистикаси

Ўтган ҳафтада биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ортда қолган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ИСТИҚЛОЛ”ГА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ ЁЗИЛДИ ЁХУД СЕНСАЦИЯ КУЗАТИЛМАДИ

Мазкур турда 7та ўйин бўлиб ўтди. “Орол” – “Истиқлол” баҳси эса ўтказилмади. Боиси меҳмонлар пайшанба куни Нукусга бормаган. Шу боис тошкентликларга техник мағлубият ёзилган. Умуман олганда ушбу турда сенсацион натижалар кузатилмади. Бўлиб ўтган 7та учрашувнинг 3тасида меҳмон жамоалар муваффақият қозонган.
Қолган 4та баҳсда эса мезбонларнинг қўли баланд келган. Эътиборлиси, дуранг натижаси қайд этилмади. Урганчнинг “Хоразм”ни жамоаси ниҳоят иккинчи босқичдаги илк ғалабасини танътана қилди. “Ғаллакор-Автомобилчи” эса ҳамон рақибларига очко улашишда давом этмоқда.

17 сентябрь (чоршанба)
“Аланга” – “Оқ-тепа” 1:2
“Шердор” – “НБУ-Осиё” 2:1
18 сентябрь (пайшанба)
“Орол” – “Истиқлол” +/-
“Хоразм” – “Пахтакор-2” 2:0
“Машъал-2” – “УзДонгЖу” 2:1
“Шўртан” – “Хотира-79” 5:1
“Ғаллакор-Автомобилчи – “Обод” 2:3
“Зомин” – “Қўқон-1912” 0:3

ГОЛЛАР
* Ортда қолган турнинг 7та ўйинида жами 25та гол киритилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар 14 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.
* Қолган 11та тўпни эса меҳмонлар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 6та гол кузатилди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик бирмунча ошди ва яна 19та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 18-дақиқада киритилди. “Ғаллакор-Автомобилчи” аъзоси Жасур Ҳасанов ушбу дақиқада “Обод” дарвозасига тўп киритган.
* Аксинча энг сўнгги гол 90+1-дақиқада Шокир Юлдашев томонидан киритилган. “Машъал-2” футболчиси “УзДонгЖу” дарвозасига тўп киритиб, жамоаси учун муҳим бўлган ғалабани тақдим этди.
* Энг кўп гол урган жамоа “Шўртан” бўлди, 5та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Хотира-79” бўлди.
* Ғузорда кечган “Шўртан” – “Хотира-79” баҳси энг кўп гол урилган ўйин бўлди, 6та!
* 2та дубл! Сардор Соибов (“Оқ-тепа”) ва Юсуф Бўриев (“Шўртан”) ушбу турда дублга эришди.
* 4та пенальти! Эътиборлиси барчаси аниқ амалша оширилган. Бу борада Д.Исоқулов, А.Абдурафиқов (“Шердор”), Ш.Жумабоев (“УзДонгЖу”) ҳамда Д.Усмонов (“Қўқон-1912”) 11 метрлик нуқтадан адашмади.
 * 1та автогол. Хуршид Суюнов (“Ғаллакор-Автомобилчи”) “Обод”га қарши баҳсда тўсатдан ўз дарвозасига тўп киритиб юборган.
 
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Бўлиб ўтган 7та ўйинда ҳакамлар жами 23та футболчига сариқ карточка кўрсатган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан огоҳлантириш демакдир.
* Биринчи бўлимдаги сариқ карточкалар сони 7тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса яна 16 нафар ўйинчи огоҳлантирилган.
* Бундан кўриниб турибдики ўйинларнинг иккинчи бўлими қўполликларга бой бўлган.
* Мезбон жамоаларнинг 14 нафар ўйинчиси огоҳлантирилган.
* Қолган 9та сариқ карточка эса меҳмонлар томон кўрсатилган.
* “Хоразм” – “Пахтакор-2” баҳси турнинг энг тартибли ўтган ўйини бўлди. Эътиборлиси мазкур баҳсда ҳакам томонидан ҳеч бир футболчига сариқ карточка ҳам кўрсатилмаган.
* Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйин “Ғаллакор-А” – “Обод” бўлди. 7та сариқ!
* Шунингдек 8-турда 3 нафар футболчи қизил карточка олиб майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди. Фаррух Юлдашев (“Оқ-тепа”), Сардор Абдураимов (“Машъал-2”) ва Ислом Қўзибоев (“УзДонгЖу”) кейинги турда жамоасига ёрдам бера олмайди.
 
 МУХЛИСЛАР
* Мазкур турнинг бўлиб ўтган 7та ўйинига жами 5892 нафар мухлис кирган.
* Афсуски охирги йилларда томошабинлар ташрифи кескин равишда пасайиб кетаётгани ҳақиқатдир.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 841 нафардан ишқибоз тўғри келаётгани фикрларимизни исботлаб берса ажаб эмас.
Ушбу турда энг кўп юқори кўрсаткич 1969та томошабин бўлиб, бу “Зомин” – “Қўқон-1912” ўйинида кузатилди.
* Аксинча натижа эса “Машъал-2” – “УзДонгЖу” ўйинида кузатилди.
   
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Аланга» – «Оқ-тепа» – 1:2. 114 томошабин.
«Шердор» – «НБУ-Осиё» – 2:1. 215 томошабин.
«Хоразм» – «Пахтакор-2» – 2:0. 1167 томошабин.
«Машъал-2» – «УзДонгЖу» – 2:1. 126 томошабин.
«Шўртан» – «Хотира-79» – 5:1. 1016 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Обод» – 2:3. 1285 томошабин.
«Зомин» – «Қўқон-1912» – 0:3. 1969 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Шўртан22191270 - 125858
2Қўқон-191222162449 - 212850
3Оқ-тепа22134547 - 311643
4Обод22132738 - 281041
5УзДонгЖу221111032 - 30234
6НБУ-Осиё22104841 - 34734
7Машъал-222103919 - 30-1133
8Орол2294926 - 23331
9Зомин2286830 - 26430
10Хоразм2277828 - 31-328
11Пахтакор-222741137 - 48-1125
12Аланга22741128 - 39-1125
13Шердор22651115 - 37-2223
14Хотира-7922551227 - 42-1520
15Истиқлол22611544 - 56-1219
16Ғаллакор Автомобилчи22131824 - 67-436


9-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
24 сентябрь (чоршанба)
16:00. Истиқлол – Орол
16:00. Пахтакор-2 – Хоразм
16:00. УзДонгЖу – Машъал-2
16:00. Хотира-79 – Шўртан
16:00. Обод – Ғаллакор-Автомобилчи
16:30. Қўқон-1912 – Зомин
26 сентябрь (жума)
16:00. “НБУ-Осиё” – “Шердор”
16:30. “Оқ-тепа” – “Аланга”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика