RU

Последние новости

21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  0 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  5 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  9 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  4 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  10 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  162 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  31 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 2-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 2-тур статистикаси

9 апрель куни биринчи лиганинг “ғарб” минтақаси иштирокчилари 2-тур ўйинларини ўтказишди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
ЎЙИНЛАР
Ортда қолган турнинг 5та ўйинига тўхталиб ўтадиган бўлсак, унда бир нечта сенсацион натижалар қайд этилганини кўриш мумкин. Бўлиб ўтган 5та ўйиннинг 2тасида меҳмонлар зафар қучган. Бу борада омад “Насаф-2” ва “Локомотив-БФК” жамоаларига кулиб боқди.
Эътиборлиси ушбу турда дуранг қайд этилмади.

«Обод» (Тошкент) – «Шердор» (Самарканд) – 1:0.
Тошкентликлар ўз майдонида ўйнагани боис ҳам устунлик кўпроқ улар томонида бўлгани шубҳасиз. Лекин “Шердор” ҳам осонликча таслим бўлмади. Учрашувда ягона киритилган гол якунда “Обод” кичик ҳисобда ғалабасини таъминлади. Муҳими уч очко қўлга киритилди.  

«Зомин» (Зомин) – «Машъал-2» (Муборак) – 2:1.
Мазкур учрашув аввалига меҳмонлар учун омадли бошланганди. Константин Боев 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришганди. Аммо зоминликлар орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, жавоб тўпини киритди. Иккинчи бўлимда эса яна битта гол уриб, якунда мезбонлар ғолиб чиқди. Мубораклик ёшлар эса ғалабани ўзида сақлаб қола билмади.

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:1.
Ўтган турда сафарда бир очко қўлга киритган ғиждувонликлар 9 апрель оқшомида ўз майдонида мағлубиятга учради. “Локомотив-БФК” эса аксинча ўтган гал ўз майдонидан учралган мағлубиятдан сўнг тўғри хулоса чиқариб, бу турда ғалаба нашидасини сурди.  

«Аланга» (Косон) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:4.
Қашқадарё дербисида бу сафар “Насаф-2”нинг қўли баланд келди. Ёдингизда бўлса ушбу жамоалар яқинда Ўзбекистон Кубоги-2015 саралаш босқичида Қаршида тўқнаш келганди. Шунда пенальтилар сериясида косонликлар муваффақият қозонганди. Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоаси чемпионатда муносиб реванш олди дейиш мумкин.  

«Хоразм» (Урганч) – «Орол» (Нукус) – 2:0.
Чемпионатни ўз майдонида бошлаб, йирик ҳисобда (9:0) ғалаба қозонган “Орол”дан бу турда ҳам мухлислар ғалаба кутганди. Аммо урганчликлар ҳам ишқибозлари қаршисида очко йўқотмасликка эътибор қаратиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ГОЛЛАР
* 5-турда киритилган умумий голлар сони 11тани ташкил этмоқда.
* Мезбон жамоалар 5та гол урган.
* Меҳмонлар эса 6та тўп киритган.
* Ўйинларнинг биринчи таймида 8та гол киритилди.
* Иккинчи бўлимда эса яна 3та гол қайд этилди.
* Энг кўп гол урган жамоа - “Насаф-2”. 4та гол!
* Аксинча ўз дарвозасидан энг тўп ўтказиб юборган жамоа “Аланга” бўлди.
* 2та пенальти! Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам битта ўйинда, битта жамоа дарвоазаси томон белгиланган. “Насаф-2” футболчилари “Аланга” дарвозасига белгиланган пенальтидан биттасини аниқ амалга оширган бўлса, иккинчиси ноаниқ кўриниш олган.  
* Дубль! Битта учрашувда иккита гол урган футболчи ҳам “Насаф-2” аъзоси бўлгани эътиборга моликдир. Нажмиддин Нормуродов “Аланга” билан ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. 

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Мазкур турнинг 5та ўйинида ҳакамлар жами 17та нафар ўйинчини сариқ карточка билан сийлади.
* Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3,4тадан сариқ карточка демакдир.
* Мезбон жамоа футболчиларидан 9 нафарига сариқ карточка кўрсатилган.
* Қолган 8та сариқ эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилган.
* Ўйинларнинг биринчи таймида ҳакамлар 8 нафар ўйинчини сариқ карточка билан жазолаган.
* Иккинчи бўлимда эса яна 9та ўйинчи сариқ карточка билан сийланди.
* Бундан кўриниб турибдики, ўйинларнинг иккинчи бўлими нисбатан қўполликларга бой бўлган.
* “Ғиждувон” – “Локомотив-БФК” баҳсида бирорта ҳам футболчи карточка олмагани эътиборга моликдир.  
* Шунингдек ушбу турда сариқ ва қизил карточка олмасдан бошқаларга ўрнак бўлган “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК” жамоалари қаторига “Насаф-2”ни ҳам қўшиш мумкин. Боиси қаршиликлар ҳам 2-турни тартибли ўтказиб, бошқаларга намуна бўлди.
* Аксинча қўполликларга бой бўлган ўйин деб Урганчда кечган “Хоразм” – “Орол” баҳсини кўрсатиш мумкин.
* Сабаби мазкур учрашувда бош ҳакам ўз чўнтагидан 7маротаба сариқ карточка чиқаришга қарор қилган. Мезбонлардан 3 нафар ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, нукусликларнинг 4та ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилган.  

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Игорь Гормашов мазкур турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар орасида энг юқори балл олган рефери бўлди.
* Назоратчи: М.Шарипов тошкентлик ҳакамнинг ишини 8,1 баллга муносиб кўрди.
* Айтиш лозимки, Гормашов ушбу турда энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам бўлиб тарихда қоладиган бўлди.
* Аксинча энг паст балл олган ҳакам Абдураҳим Мўминов бўлди.
* Самарқандлик назоратчи Элбек Мусаев “Ғиждувон” – “Локомотив-БФК” баҳсини бошқариб борган ҳакам Мўминовнинг ҳатти-харакатларини 7,8 балл билан баҳолади.
* Эътиборлиси қолган уч нафар рефери - Ахрол Рисқуллаев, Бахтиёр Юльчараев ва Комил Расулов бир хил – 8,0 балл олган!

«Обод» (Ташкент) – «Шердор» (Самарканд) – 1:0.
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,0, Ф. Достонов (Жиззах) – 8,2, М. Турдиев (Жиззах) – 8,0, Д. Акмалов – 8.
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

«Зомин» (Зомин) – «Машъал-2» (Муборак) – 2:1.
Ҳакамлар:
Б. Юльчараев (Гулистон) – 8,0, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,3, Ш. Юлдашев (Гулистон) – 8,3, Ш. Файзиев – 9.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:1.
Ҳакамлар:
А. Мўминов (Тошкент вилояти) – 7,8, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 8,0, С. Сиразов (Тошкент вилояти) – 8,0, Н. Қосимов – 9.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

«Аланга» (Косон) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:4.
Ҳакамлар
: К. Расулов (Қарши) – 8,0, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 8,0, Ф. Хайруллаев (Бухоро) – 7,8, Н. Қосимов – 9.
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

«Хоразм» (Урганч) – «Орол» (Нукус) – 2:0.
Ҳакамлар
: И. Гармашов (Тошкент) – 8,1, А. Калинин (Қарши) – 8,0, З. Элибоев (Қарши) – 7,5, А. Алимов - 8
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

МУХЛИСЛАР
* 5-турнинг жами 5та ўйинига ҳаммаси бўлиб, 4295та томошабин кирган.
* Ҳар баҳсга ўртача 859тадан ишқибоз демакдир.
* Энг кўп мухлис “Хоразм” – “Орол” баҳсига ташриф буюрган.
* Аксинча Косонда бўлган “Аланга” – “Насаф-2” баҳсига эса нисбатан энг кам мухлис қадам ранжида қилди.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Хоразм» (Урганч) – «Орол» (Нукус) – 2:0. 2017 томошабин.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:1. 1701 томошабин. «Зомин» (Зомин) – «Машъал-2» (Муборак) – 2:1. 230 томошабин.
«Обод» (Ташкент) – «Шердор» (Самарканд) – 1:0. 189 томошабин.
«Аланга» (Косон) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:4. 158 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Зомин 2 2 0 0 4 - 1 3 6
2 Насаф-2 2 1 1 0 5 - 1 4 4
3 Хоразм 2 1 1 0 2 - 0 2 4
4 Обод 2 1 1 0 1 - 0 1 4
5 Орол 2 1 0 1 9 - 2 7 3
6 Машъал-2 2 1 0 1 5 - 2 3 3
7 Локомотив БФК 2 1 0 1 1 - 2 -1 3
8 Ғиждувон 2 0 1 1 1 - 2 -1 1
9 Шердор 2 0 0 2 0 - 5 -5 0
10 Аланга 2 0 0 2 0 - 13 -13 0


БУГУН УЧРАШАДИЛАР

Бугун 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шубҳасиз марказий учрашув деб Нукусда кечадиган “Орол” – “Обод” баҳсини айтиш мумкин. Мезбонлар ўз мухлислари қаршисида ўйнашини инобатга олсак, “Обод” жамоасига қийин бўлиши тайин.

“Шердор” – “Зомин” тўқнашуви ҳам қизиқарли ўтиши аниқ. Қўшниларнинг навбатдаги баҳсида кимнинг қўли баланд келади? Бу ҳақда ўйиндан сўнг билиб оламиз. Хўш, сиз 3-тур учрашувларидан қандай натижа кутяпсиз?

3-тур. 14 апрель (сешанба)
“Орол” – “Обод”
“Насаф-2” – “Хоразм”
“Локомотив-БФК” – “Аланга”
“Машъал-2” – “Ғиждувон”
“Шердор” – “Зомин”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика