RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  48 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  207 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Биринчи лига. Энг кўп гол ўтказиб юборган “Ғиждувон” ҳақида Новости

Биринчи лига. Энг кўп гол ўтказиб юборган “Ғиждувон” ҳақида

Жорий мавсум биринчи лигада иккинчи йилини ўтказган “Ғиждувон” яққол аутсайдерга айланиб қолди.

Афтидан жамоага молиявий муаммолар жиддий таъсир ўтказган кўринади. Очиғи моддий жиҳатдан жабр чеккан клублар биргина “Ғиждувон” бўлмади. Шу боис айтиш керакки, бу жамоага тажриба ҳам етишмади. Қолаверса жамоада энди-энди мураббийликка ўтаётган Шерзод Сатторовнинг бир ўзи фаолият юритаётганини ҳам таъкидлаш жоиздир.

Иккинчи босқичда ғиждувонликлар салбий томонга ўзгарди қолди. Жамоа атига битта ўйиндагина ғалаба қозонди. Яна 2та учрашувда дурангга имзо чеккан “Ғиждувон” қолган 13та баҳсда рақибларига имкониятни бой берди. Энди жамоа келаси йил яна биринчи лигага чиқишга уриниб кўрса ажаб эмас.



Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.
 

Ўйинлар

16

Умумий голлар

20

Уйда

11 (55%)

Сафарда

9 (45%)

Ўтказиб юборилган голлар

53

Уйда

20 (37,74%)

Сафарда

33 (62,26%)

Урилган ўртача голлар

1,25

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

3,31

Уйдаги очколар

5/24 (20,83 %)

Сафардаги очколар

0/24 (0 %)

Энг йирик ғалаба

5:0 – “Хотира-79

Энг йирик мағлубият

0:7 – “Оқ-тепа”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

1 (6,25%)

Голсиз ўйинлар

6 (37,5%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

6

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

36 (2,25)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК              

6 (0,38) - 5/1

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

9564/598

 

Иккинчи босқичнинг 16та ўйинида ғиждувонликлар рақиблари дарвозасига 20та тўп кирита олди холос. Жамоа сафида Мансур Отақулов тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Голлар ҳақида гап борганида “Ғиждувон”нинг антирекорд қайд этганини ҳам айтиш даркор. Боиси улар иккинчи босқичда ўз дарвозасидан 53та тўп ўтказиб юбориб, бу борада барчани ортда қолдирди. Ҳар бир ўйинга ўртача 3тадан гол демакдир.


 
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол             

Пен.               

Мансур Отақулов            

8

(1)

Ислом Шаропов

2


Хуршид Шодиев

2


Шавкат Раҳматов

2


Шуҳрат Салимов

2


Азиз Абдуллаев

1


Азиз Бобоев

1


Бекзод Сатторов

1


Тўлқин Умаров

1


 

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика