RU

Последние новости

14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  0 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  14 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  16 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  37 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми? Новости

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми?

7 ноябрь шанба куни мамлакатимизда биринчи лига мусобақаси якунига етади.

Тан олиш керак, жорий мавсумнинг сўнгги палласига келиб интрига кучайди. Бу эса ўз навбатида табиийки мухлисларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Хусусан тўпурарлар баҳсида ҳам қизғин кураш гувоҳи бўлмоқдамиз. “Пахтакор” клуби орқали катта футболга кириб келган Алишер Азизовни ишқибозлар яхши билишса керак. Ўз вақтида олий лиганинг “Андижон” ва “Қизилқум” клубларида ҳам ўйнаган 25 ёшли футболчи жорий мавсум Тошкентнинг “Обод” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Айни пайтга келиб Азизов голлари сонини 26та етказиб олган холда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганида эса унинг ортидан Элёр Акбаров таъқиб этиб келмоқда. “Цементчи” ҳужумчисининг ҳисобидаги голлар сони эса 22тани ташкил этмоқда. Кучли учликни “Обод”нинг яна бир иқтидорли футболчиси Шохруз Норхонов якунлаб бермоқда. Ушбу тезкор футболчи ҳам бу йил “Обод” таркибида барқарор ўйин намойиш эта олди ва асосий таркибдан муқим жой эгаллади.

Хуллас биринчи лига-2015нинг тўпурари Алишер Азизов бўлишга жуда яқин турибди дея таҳмин қилмоқдамиз. Бу борада унинг имконияти юқори. Негаки ўзидан кейинги ўринда турган Акбаровни 4та гол фарқи билан ортда қолдирмоқда. Қолаверса “Обод” келаси турда ўз майдонида “Косонсой”ни қабул қилади. Мазкур учрашувда ҳам Азизов рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бор куч-ғайратини ишга солиши шубҳасиздир.

Элёр Акбаров жамоаси бўлмиш “Цементчи” эса шанба куни “Локомотив-БФК”га қарши баҳс олиб боради. Агарда Алишер Азизов сўнгги турда гол ура олмаган тақдирда ҳам Акбаров бу турда камида рақиб дарвозасини тўрт бор аниқ нишонга олиши талаб этилади. Шундагина у Алишерга етиб олиши мумкин.
Бизнингча бу жуда қийин бўлса керак. Яна ким билади дейсиз? Хўш, сизнингча қуйи лигада мавсум-2015 тўпурари ким бўлади?

ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 26та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 22та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 18та


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика