RU

Последние новости

20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  8 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  6 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7

Биринчи лига. "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунланмоқда Новости

Биринчи лига. "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Андижон» жамоамиз мавсумлар оралиғидаги сўнгги йиғинини Тошкентда олиб бормоқда.

Пойтахтдаги йиғин чоғида футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланиб, бир қатор синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушмоқда. Хусусан Қозоғистоннинг "Каспий" ва Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси билан бўлган учрашувда нурсиз (0:0) дуранг қайд этилди. 

Тошкентнинг "Ўрикзор" клуби эса 3:1 ҳисобида таслим этилди. Кеча "бургутлар" навбатдаги ўртоқлик ўйинини "Хоразм" жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда аввалига урганчликлар стандарт вазиятдан ҳисобни очган бўлса, андижонликлардан Фарруҳ Шотурсунов билан Шаҳбоз Жумабоев рақиб дарвозасини биттадан ишғол қилди ва жамоамиз иродали ғалабани қўлга киритди. 

Таркибга марказий ҳимоячи Тимур Кагиров келиб қўшилганини маълум қиламиз. Мухлислар яхши билишса керак, тажрибали футболчи илгари ҳам "Андижон" (2005 ва 2008 йиллар) сафида ўйнаганди. 

Эртага жамоамиз "Бунёдкор" ёшларига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Шундан сўнг "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунига етади.


"Андижон" матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика