Биринчи лига. "Андижон" бугундан Тошкентда йиғилади
07 мар 2017 15:57
Новости
Биринчи лига. "Андижон" бугундан Тошкентда йиғилади
Энди жамоа аъзолари, бугун Тошкентга етиб келади. Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича, у ерда машғулотлар билан бирга синов-назорат учрашувлари ҳам ташкил этилади. Хусусан, Қозоғистоннинг "Каспий", Тошкентнинг "Оқ-тепа", "Локомотив-БФК" ҳамда "Бунёдкор" ўринбосарларига қарши ўйин ташкил этиш кўзда тутилган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бунгача кўрикда бўлган дарвозабон Азизбек Абубакиров билан "Бунёдкор" ёшлар жамоасидан кўрикка келган Ҳусниддин Ҳусниддинов ва Камрон Абдувоҳидов эндиликда ўзига бошқа жамоа топишлари мумкин. Ундан аввал эса Алишер Тўхтасинов ҳам жамоа лагерини тарк этганди.
Таркибдаги бошқа футболчилар билан эса шартномалар имзоланди.
Эслатиб ўтамиз Тошкентдаги йиғин 17 мартга қадар давом этади.
"Андижон" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии