RU

Последние новости

07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  1 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  24 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  20 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  9 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2

Биринчи лига. 2-турда кимда имконият қандай? Новости

Биринчи лига. 2-турда кимда имконият қандай?

Бугун биринчи лиганинг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.

16:30. “Нурафшон” – “Хотира-79”. Имкониятлар 55х45
Геннадий Кочнев бошқарувидаги “Нурафшон” яна аввалги қаддини тикламоқда. Чемпионатнинг очилиш учрашувида нурафшонликлар аранг ғалабага эришди. Аниқроғи 90+3-дақиқада “Косонсой” ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, дурангни қўлдан чиқарди. Ушбу ғалабадан сўнг бугунги ўйинда мезбонларнинг руҳий холати яхши бўлиши турган гап. Аммо “Хотира-79” ҳам чемпионатни ёмон бошламади. “Ғижувон”га қарши кечган баҳсда нурсиз дурангга эришди. Шу боис Рустам Дўрмонов бошқарувидаги жамоанинг ҳам кайфиятини ёмон деб бўлмайди. Лекин “Нурафшон” мезбонлиги боис уларнинг ғалабага бўлган имконияти бироз юқорироқдек туюмоқда.   

16:00. “Ғиждувон” – “Косонсой”. Имкониятлар 50х50
Таркиби асосан маҳаллий футболчилардан ташкил топган ғиждувонликларга тажриба етишмаслиги панд бериб қўймоқда. Жамоа ўтган мавсум анча қийналди. Шунга қарамай таркиб бу йил сезиларли даражада кучайтирилмаганини кўриш мумкин. “Косонсой” эса ҳар холда илгари олий ва биринчи лигада ўйнаган йигитларни ўз сафига қўшиб олишга эришди. Гарчи Меҳмон Солихўжаев бошчилигидаги косонсойликлар ўтган турда мағлубиятга учраган бўлсада, бугун катта эхтимол билан ютқазмайди дейиш мумкин. Яна ким билади дейсиз. Ўтган турда ушуб жамоаларнинг Ғиждувонда кечган баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

15:00. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Динамо”. Имкониятлар 45х55.
Ёзёвонлик мухлислар имкониятларни кўриб, ажабланиши мумкин. Аммо вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугун самарқандликларнинг камида дуранг билан қайтиш эхтимоли юқори. Лекин мезбонларнинг ёш мураббийи Исломбек Исмоилов ҳам рақибни доғда қолдириш учун шунга яраша тактика ишлаб чиқиши аниқ. Боз устига ёзёвонликлар ўтган турда “Зомин”га имкониятни бой берганди. Мухлисларнинг ташрифи ҳам уларга етарли бўлмади. Илҳом Шарипов жамоаси ҳам чемпионатни мағлубият билан бошлаганини айтиш жоиз. Бугун ҳар икки жамоага ҳам очко зарур. Меҳмонлар таркибида нисбатан тажрибали футболчилар борлигини инобатга олсак, бугун уларнинг куни бўлса керак деган таҳминимиз бор. Қолганини ўйин кўрсатади.   

16:00. “Цементчи” – “Зомин”. Имкониятлар 55х45.
Шубҳасиз турнинг марказий ўйинидир. Қувасойликлар янги мавсумда ажойиб старт олди. Ўз уйида ҳаттоки олий лига жамоаларига жиддий ташвиш туғдира оладиган “Цементчи” бугунги ўйинда фаворит саналади. “Зомин” ҳам буни яхши тушуниб турган бўлса керак. Шу боис улар ўз омадларини қарши ҳужумда синаб кўради. Ўтган мавсум ушбу жамоаларнинг Қувасойдаги ўйинида мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини мухлислар яхши эслашса керак.   

16:30. “УзДонгЖу” – “Насаф-2”. Имкониятлар 60х40.
Андижонликлар ҳам ўз уйида осонликча очко улашиб юборадиганлардан эмас. Ўтган турда йирик ҳисобда ғалаба қозонган “УзДонгЖу” бугун ҳам ўз мухлисларини уч очко билан қувонтиришига шубҳа йўқ. Лекин қаршиликлар ҳам имкон қадар сафардан очко билан қайтиб кетишга уринади. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Андижонда кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Аммо “бўёқчилар” бу сафар анча сергак.   

15:00. “Норин” – “Машъал-2”. Имкониятлар 50х50
Мазкур учрашувда имкониятларни тенг баҳоладик. Чунки Муборакликларнинг ўтган турдаги ўйинини бевосита стадионда туриб кузатиб, шунга амин бўлдикки, футболчиларда иштиёқ юқори. Улар “УзДонгЖу”га ўйнаб ютқазди. Бугун ҳам ана шундай шиддатни намойиш эта олишса, Ҳаққулободдан очко билан қайтиши мумкин. Аммо Равшан Бозоров ҳам шогирдларини мазкур учрашувга ҳар томонлама пухта тайёрлаган бўлса керак.  

16:00. “Орол” – “Пахтакор-2”. Имкониятлар 55х45
Ўтган турда ўз майдонида “НБУ-Осиё” билан дуранг қайд этган нукусликлар бу сафар ғалаба учун майдонга чиқиши аниқ. Бу борада мезбонларнинг имконияти бироз юқорироқ кўринмоқда. “Пахтакор-2” ҳам имкон қадар сафардан очко билан қайтишга уриниши аниқ. Ўтган йили Нукусда кечган учрашувда “пахтакорчилар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

15:00. “Хоразм” – “НБУ-Осиё”. Имкониятлар 50х50
Турнинг марказий ўйини. Урганчликларга бугун қийин бўлади. Сабаби “НБУ-Осиё” жиддий қаршилик кўрсатса керак деган таҳмин бор. Ўтган турда Нукусда дуранг қайд этган Руфат Акрамхўжаев шогирдлари бу сафар ҳам имкон қадар ютқазмасликка уриниши аниқ. Лекин Мезбонлар ҳам қараб турмаса керак. Ўтган йили Урганчда кечган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.  

7 апрель (пайшанба)
“Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа”. Имкониятлар 50х50
Турнинг мазкур учрашуви эртага бўлиб ўтади. Тошкент дербиси мақомини олган ўйинда имкониятлар тенг. “Оқ-тепа”нинг таркиби бироз номдорроқ бўлсада, “Локомотив-БФК” ёшлари ҳам чемпионатни ғалаба билан бошлаш учун астойдил харакат қилиши аниқ.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика