RU

Последние новости

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  6 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  15 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Биринчи лига. 2-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. 2-тур статистикаси

Ўтган ҳафта биринчи лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугундан эса навбатдаги тур учрашувларига старт берилади. Одатга кўра, якунига етган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ЎЙИНЛАР
* Бу сафар саккизта ўйин бўлиб ўтди. “Локомотив-БФК” ава “Оқ-тепа” чемпионатдаги илк учрашувини ўтказди.
* Олтита ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.
* Икки учрашувда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан.
* Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа эса “НБУ-Осиё” бўлди. Руфат Акрамхўжаев бошқарувидаги “банкирлар” Урганчда “Хоразм” 2:1 ҳисобида мағлуб эта олди.
* Йирик ғалабага эришган жамоа – “Орол” бўлди. Нукусликлар ўз уйида “Пахтакор-2”ни қабул қилиб, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
* Турнинг марказий учрашувида “Цементчи”нинг қўли баланд келди.
* “УзДонгЖу” бу сафар аранг ғалабага эришди. Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” футболчилари, учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисобни очишган бўлсада, сўнгги 3 сонияда ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юбориб, аламли мағлубиятга учради.
* Ҳаққулободликлар бу сафар жиддий қийинчиликка дуч келди. Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг керакли хулоса чиқарган “Машъал-2” бу сафар “Норин” майдонига сафар уюштириб, ўз уйига 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Агарда Равшан Бозоров шогирдлари иккинчи таймда пенальтидан унумли фойдалана олмаганида, муборакликлар ортга ғалаба билан қайтишлари ҳам ҳеч гап эмасди.  
* “Динамо” бу сафар “Ёзёвон-Лочинлари” майдонига сафар уюштириб, нурсиз дуранг қайд этди. Табиийки бу натижа самарқандлик ишқибозларни қониқтирмади. Энди Илҳом Шарипов жамоасини ўз уйида “Норин” ва “УзДонгЖу”га қарши жиддий ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди.
* Геннадий Кочнев жамоаси бўлмиш “Нурафшон” бу сафар “Хотира-79”ни қабул қилиб, жавобсиз 3та тўп киритди.
* Бухоронинг яна бир жамоаси “Ғиждувон” ҳам ўз уйида кечган баҳсда уч очкони номига ёздириб қўйди.  
* Тошкент дербисида эса “Темирйўлчилар” ғолиб бўлди.


«Нурафшон» (Бухоро) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:0.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:0.
«Цементчи» (Қувасой) – «Зомин» (Зомин) – 1:0.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:1.
«Норын» (Ҳаққулобод) – «Машъал-2» (Муборак) – 1:1.
«Орол» (Нукус) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 6:2.
«Хоразм» (Урганч) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:2.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 1:0.

ГОЛЛАР
* 2-турнинг 8та ўйинида жами 22та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача, 2,75тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 16та.
* Меҳмонлар ҳисобига эса 6та гол ёзилган.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 9та.
* Қолган 13та тўп эса иккинчи таймда киритилган.
* Турнинг энг тезкор киритилган голи 5-дақиқага тўғри келади. “Насаф-2” шарафини ҳимоя қилаётган Аслиддин Абдиев ушбу сонияда “УзДонгЖу” дарвозасига тўп киритган.
* Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “Хоразм” – “НБУ-Осиё” ўйинида қайд этилди. 90+3-дақиқада мезбонлар аъзоси С.Рўзимбоев “банкирлар” дарвозасига жавоб тўпини киритган.
* 4та дубль қайд этилди. Ренат Шилманов, Наврўз Ҳаипов (“Орол”), Андрей Сидоров (“Пахтакор-2”) ва Баҳром Нарзуллаев (“Нурафшон”) ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
* 3та пенальти! Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар мезбонлар фойдасига жами 3та пенальти белгилашга қарор қилди. Эътиборлиси бу борада “Пахтакор-2” жабр чекди. Чунки бу жамоанинг “Орол”га қарши баҳсида бош ҳакам Шерзод Ражабов нақд икки бор 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Қизиғи шундаки, пенальтиларнинг барчаси аниқ амалга оширилган. Бу борада қуйида футболчиларга лоторея омадли чиқди. Наврўз Ҳаипов, Темур Турдиев (“Орол”), Аҳрор Умаржонов (“Норин”).  
* “Нурафшон”, “Ғижувон”, “Цементчи”, “Динамо”, “Ёзёвон-Лочинлари”, “Локомотив-БФК” жамолари бу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганини ҳам айтиб ўтиш лозим.


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу турнинг 8та ўйинида жами 44та сариқ карточка қайд этилган.
* Бу ҳар бир учрашувга ўртача 5,5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Бундан кўриниб турибдики, ҳакамлар футболчиларни ортиқча аяб ўтирмаган  ва ўйинлар ҳам кескин курашларга бой тарзда кечган.
* Мезбон жамоалардан 20 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган.
* Қолган 24та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига ёзилган.  
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 18та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймга бориб бу борада кўрсаткич бироз ортган. Яъни 26 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.  
* Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб – “Цементчи” – “Зомин” учрашувини айтиш лозим. Бош ҳакам мезбонлардан икки нафар ўйинчига меҳмонлардан эса олти нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган. Шунингдек қувасойликлар ҳимоячиси Жўрабек Ёқубов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этди.
* Турнинг энг интизомсиз жамоаси ҳам “Зомин” бўлди.
* “Норин”, “Насаф-2”, “Косонсой” жамоаларидан атига биттадан футболчи сариқ карточка олган. Бу борада ушбу жамоалар бошқаларга намуна бўлди.
* 2та қизил карточка! Ушбу турда майдонни жамоадошларидан эртароқ тарк этишга мажбур бўлган футболчилар ҳам учради.
* “Цементчи” ҳимоячиси Жўрабек Ёқубов жамоасининг “Зомин”га қарши ўтказган баҳсида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
* “Машъал-2” ярим ҳимоячиси Аҳрол Иноятов ҳам “Норин” билан ўйинда кетма-кет сариқ карточка олиб майдондан четлатилган. 


ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турда энг юқори балл 8,2 бўлди. Уни бира тўла учта бош ҳакам Даулетбой Жалимов, Игорь Гормашов ва Равшан Абдувоҳидов олди.
* Аксинча энг паст балл эса 7, 8 бўлди. Бухоролик Шерзод Ражабов “Орол” – “Пахтакор-2” ўйинини бошқарди ва назоратчи Олег Рубаков томонидан 7,8 баллга муносиб кўрилди.
«Нурафшон» (Бухоро) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:0.
Ҳакамлар:
Д. Жалимов (Нукус) – 8,2, Ф. Усмонов (Қарши) – 8,2, З. Элибаев (Қарши) – 8,2, А. Буров - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0.
Ҳакамлар
: Д. Акмалов (Тошкент) – 8,0, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,3, С. С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,4, Б. Қодиров - 8
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).
 
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:0.
Ҳакамлар:
А. Раҳимов (Андижон) – 8,0, Д. Клепиков (Тошкент) – 8,1, Х. Баҳодиров (Тошкент) – 8,1, Д. Қурчиев - 7
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
 
«Цементчи» (Қувасой) – «Зомин» (Зомин) – 1:0.
Ҳакамлар:
И. Худайдатов (Тошкент) – 7,9, И. Носиров (Наманган) – 8,1, Э. Турсунов (Наманган) – 7,6, Ж. Ҳакимов - 8
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).
 
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:1.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,2, Д. Қосимов (Фарғона) – 8,2, Б. Рўзиматов - 9
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
 
«Норин» (Ҳаққулобод) – «Машъал-2» (Муборак) – 1:1.
Ҳакамлар
: Д. Каримов (Тошкент) – 8,0, А. Жўрахонов (Андижон) – 8,4, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,4, А. Ражаббоев - 9
Назоратчи: В. Нажафалиев (Тошкент).
 
«Орол» (Нукус) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 6:2.
Ҳакамлар:
Ш. Ражабов (Бухоро) – 7,8, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,4, А. Суннатов (Гулистон) – 8,4, Д. Искандаров - 9
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
 
«Хоразм» (Урганч) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:2.
Ҳакамлар:
Р. Абдувоҳидов (Қарши) – 8,2, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,3, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 8,5, А. Алимов - 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

 «Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 1:0.
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,0, А. Абдуллаев (Тошкент) – 7,3, Д. Абдураззақов (Тошкент) – 7,5, Д. Акмалов - 8
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).



МУХЛИСЛАР
* 2-турнинг 8та ўйинига жами 11324 нафар томошабин ташриф буюрган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1415та мухлис демакдир.
* “Норин” бу борада пешқадамлик қилди. Ҳаққулободда кечган ўйинга жами 4155 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Аксинча энг паст кўрсаткич "УзДонгЖу" - "Насаф-2" учрашувида қайд этилди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Нурафшон» (Бухоро) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:0. 263 томошабин.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0. 731 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:0. 324 томошабин.
«Цементчи» (Қувасой) – «Зомин» (Зомин) – 1:0. 3022 томошабин.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:1. 95 томошабин.
«Норын» (Ҳаққулобод) – «Машъал-2» (Муборак) – 1:1. 4155 томошабин.
«Орол» (Нукус) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 6:2. 1452 томошабин.
«Хоразм» (Урганч) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:2. 1031 томошабин.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 1:0. 251 томошабин.


№             

Жамоа

Ў         

Ю        

Д         

М        

Т-Н     

О       

1

УзДонгЖу

2

2

0

0

5-1

6

2

Нурафшон

2

2

0

0

4-0

6

3

Цементчи

2

2

0

0

3-0

6

4

Орол

2

1

1

0

7-3

4

5

 Норин

2

1

1

0

3-1

4

6

НБУ-Осиё

2

1

1

0

3-2

4

7

Ғиждувон

2

1

1

0

1-0

4

8

 Зомин

2

1

0

1

3-2

3

9

Локомотив БФК

1

1

0

0

1-0

3

10

 Хоразм

2

1

0

1

2-2

3

11

 Динамо

2

0

1

1

0-2

1

12

Ёзёвон-Лочинлари      

2

0

1

1

1-3

1

13

 Машъал-2

2

0

1

1

1-4

1

14

Хотира-79

2

0

1

1

0-3

1

15

 Оқ-тепа

1

0

0

1

0-1

0

16

 Косонсой

2

0

0

2

0-2

0

17

 Насаф-2

2

0

0

2

1-4

0

18

 Пахтакор-2

2

0

0

2

2-7

0



ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
3-тур. 13 апрель (чоршанба)
“НБУ-Осиё” – “Пахтакор-2”
17 апрель (якшанба)
“Косонсой” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Хотира-79” – “Цементчи”
“Зомин” – “УзДонгЖу”
“Динамо” – “Норин”
“Машъал-2” – “Орол”
“Насаф-2” – “Хоразм”
18 апрель (душанба)
“Локомотив-БФК” – “Нурафшон”
“Оқ-тепа” – “Ғиждувон”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика