RU

Последние новости

17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   2 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  1 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  5 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  6 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1

Биринчи лига. 2-тур олдидан Новости

Биринчи лига. 2-тур олдидан

Эртага биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалининг энг юқори поғонасида бораётган “Машъал” навбатдаги турни ҳам сафарда ўтказади. Муборакликлар Тошкентда “Оқтепа” меҳмони бўлишади. Олий лигага чиқиш учун даъвогарлардан бири бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Хоразм” билан куч синашади. Учинчи ўринда бораётган “Зарафшон-ПФК” эса “Янгиер” ўрнига қўшилган “Истиқлол” билан куч синашиб кўради. Қуйида эртанги баҳслар олдидан имкониятлар борасида тўхталиб ўтамиз.

2-тур. 15 август, пайшанба
«Истиқлол» (Тошкент) – «Зарафшон-ПФК» (Навоий)
Ҳакам:
Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Имкониятлар: 50-50
“Истиқлол” ўтган турда йирик ҳисобда зафар қучди. Қизиғи, “Зарафшон-ПФК” ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Гарчи “Истиқлол” бу турни яна ўз майдонида ўтказса-да, зарафшонликлар билан кечадиган баҳсда осон бўлмайди. Шу боис имкониятларни тенг деб баҳоладик.

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Регистон» (Самарқанд)
Ҳакам:
А. Рубаков (Тошкент)
Имкониятлар: 70-30
“НБУ-Осиё”нинг ўтган турда йирик ҳисобда ютқазиб қўйиши жамоани эсанкиратиб юборган бўлиши табиий. Шу боис Мухтор Қурбонов шогирдлари тезда ўзларига келиб олишлари учун ҳам “Регистон”ни мағлуб этишга ҳаракат қилишади. Бу ўйинда “банкчилар”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Спартак» (Бухоро)
Ҳакам:
Н. Қосимов (Қарши)
Имкониятлар: 50-50
Иккаласи ҳам ёш ва курашга чанқоқ жамоа. Бу йил айниқса, Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” чиройли ўйин намойиш этяпти. Ўз навбатида “Пахтакор-2”дан ҳам ҳар нарсани кутса бўлади. Назаримизда, мазкур курашда имкониятлар тенг.

«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакам:
И. Гармашов (Тошкент)
Имкониятлар: 40-60
“Машъал” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шу боис жамоа олдига ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Албатта, “Оқтепа”нинг ўз майдонида енгилмас эканлигини биламиз, аммо салоҳият жиҳатдан “Машъал”нинг устун эканлигини унутмайлик.

«Андижон» (Андижон) – «Хоразм» (Урганч)
Ҳакам:
О. Тўйчибоев (Тошкент)
Имкониятлар: 60-40
“Андижон” аввалги турда “Орол” дарвозасига еттита тўп киритишнинг уддасидан чиқди. “Хоразм” эса кичик шов-шувни юзага келтириб, “Қўқон-1912” устидан ғалаба қозонди. Аммо навбатдаги беллашувда урганчликларга осон бўлмайди, чунки “Андижон” муддатидан олдин олий лигага чиқишга ҳаракат қилмоқда.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Орол» (Нукус)
Ҳакам:
Б. Юлчараев (Гулистон)
Имкониятлар: 65-35
“Қўқон-1912”нинг аввалги баҳсда ютқазиб қўйгани кутилмаган ҳолатмиди ё йўқми, буни эртага билиб олишимиз мумкин. “Орол”нинг имкониятлари маълум, жамоа бир амаллаб мавсумни ўтказмоқда. Бу жамоа кўпинча уй учрашувларида очко олишга ҳаракат қилади.

«Косонсой» (Косонсой) – «Шердор» (Самарқанд)
Ҳакам
: А. Раҳимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Турнир жадвалида бир-бирига яқин поғоналарда бораётган жамоалар баҳси. Савияси бир-бирига яқин жамоалар ўртасидаги учрашувда имкониятлар тенг баҳоланмоқда. Шу боис ким ғалаба қозонишини олдиндан тахмин қилиш қийин.

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «Аланга» (Косон)
Ҳакам:
Ш. Ҳакимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Косоннинг “Аланга” гарчи охирги ўринларни эгаллаб турган бўлса-да, бош мураббий Дилшод Андаев футболчиларни сафар ўйинларига қандай тайёрлашни билади. “Аланга” ўтган турда яхши тўп сурган бўлишига қарамай, охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Лекин “Чуст-Пахтакор”нинг ўз майдонида тўп суришини ҳам унутмайлик.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика