RU

Последние новости

20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  1 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0 18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  1 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0 17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0 17:30Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"  0 17:00Ханданович "Интер" ўсмирлар жамоасида иш бошлади  0 16:41Эшитдик-да! Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов тез орада легионерга айланади  21 16:25"Рома" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  5 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  7 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1

Биринчи лига. 14-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. 14-тур статистикаси

27 октябрь куни биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Бугун эса навбатдаги тур баҳсларига старт берилади. Одатга кўра якунига етган ўйинлардаги эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

АУТСАЙДЕРЛАР ИНТРИГАСИ ҲАМ ДАВОМ ЭТАДИ
14-турнинг 8та ўйинидан 4тасида мезбон жамоалар ғалаба қозонган. 3та баҳсда эса меҳмонлар зафар қучган бўлса, қолган 1та учрашувда эса дуранг қайд этилди.
Айтиш лозимки аутсайдерлар ўртасида кечаётган интрига ҳам тобора қизиб бормоқда. Лигада “жон сақлаб” қолишга харакат қилаётган “Локомотив-БФК” ушбу турда ўз уйида “УзДонгЖу”ни қабул қилиб, қимматли очколарни бой берди. Аксига олиб унинг асосий рақобатчиси бўлган “Орол” эса ўтган ҳафтада “НБУ-Осиё”ни мағулб этди. Натижада нукусликлар хавфли зонадан бироз бўлсада узоқлашишга муваффақ бўлди.

Турнир жадвалида “Оқ-тепа” билан “Обод”нинг ҳам бир-бирини қувиши ҳамон давом этмоқда. Бу эса табиийки ишқибозларнинг қизиқишини орттириб юбормоқда дейиш мумкин. Ушбу жамоалар ўртасидаги бир очколик фарқ ҳар икки клуб аъзоларини ҳам катта ҳаяжон остида ушлаб турибди. “Обод” асосий таъқибчиси “Оқ-тепа”ни “қоқилишини” кутаётган бўлса, “Оқ-тепа” жамоаси эса қолган 2та ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этишга харакат қилмоқда. Кўрамиз бу борада кимнинг омади чопаркин.

«Локомотив-БФК» – «УзДонгЖу» – 0:2.
«Машъал-2» – «Косонсой» – 2:0.
«Обод» – «Цементчи» – 6:3.
«Насаф-2» – «Пахтакор-2» – 2:3.
«Хоразм» – «Хотира-79» – 4:1.
«Орол» – «НБУ-Осиё» – 2:1.
«Ғиждувон» – «Оқ-тепа» – 0:1.
«Зомин» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 1:1.

ГОЛЛАР
* Ушбу турдаги 8та ўйинда жами 29та гол қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан тўп демакдир.
* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 17тани ташкил этди.
* Қолган 12та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.  
* Учрашувларнинг биринчи таймида киритилган голлар сони 11та бўлди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик бирмунча ортди ва яна 18та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 5-дақиқада киритилди. “УзДонгЖу” ярим ҳимоячиси Муҳаммадюсуф Абдумажидов ушбу сонияда “Локомотив-БФК” дарвозасини ишғол этди.
* Турнинг энг сўнгги голи эса 90+3-дақиқада урилди. “Пахтакор-2” ўйинчиси Рамзиддин Тўхтаназаров жамоасининг “Насаф-2”га қарши кечган баҳсида ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди.  
* Энг кўп гол урган жамоа “Обод” бўлди. Пойтахтлик футболчилар “Цементчи”га қарши баҳсда 6та тўп киритишга муваффақ бўлди.  
* “УзДонгЖу”, “Машъал-2” ва “Оқ-тепа” жамоалари эса ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* 3та дубл. Санжар Қодирқулов, Алишер Азизов (“Обод”) ва Темур Бекжонов (“Хоразм”) ушбу турда иккитадан гол урган футболчилар бўлди.   
* 3та пенальти белгиланди. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган. Адҳам Аҳмаджонов (“Пахтакор-2”), Алишер Азизов (“Обод”) ва Мақсуд Маҳмудов (“Машъал-2”) нуқтадан адашмади.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 30та сариқ карточка қайд этилди.  
* Ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 3тадан огоҳлантириш демакдир.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 14 нафар футболчи сариқ карточка билан “сийланди”.
* Қолган 16та сариқ карточка эса иккинчи бўлимда қайд этилди.
* Мезбон жамоаларнинг 17та нафар ўйинчиси сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
* Меҳмонлардан эса 13та футболчи.
* Эътиборлиси “Хоразм” – “Хотира-79” учрашувида бирорат ҳам сариқ ёки қизил карточка кузатилмади. Шу тариқа улар бошқа жамоаларга намуна кўрсатди.
* Шунингдек сафарда ўйнаган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси ҳам тартиб-интизом борасида қолганларга ўрнак бўлди.
* “Насаф-2” – “Пахтакор-2” (2:3) ва “Орол” – “НБУ-Осиё” (2:1) учрашувида эса бошқаларга нисбатан энг кўп сариқ карточка қайд этилди. Ҳар бир жамоанинг учтадан футболчисига огоҳлантириш.  

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Энг юқори баллни Игорь Худайдатов олди. “Хоразм” – “Хотира-79” (4:1) учрашувини бошқариб борган ҳакамнинг ишини назоратчи Андрей Клепиков 8,5 баллга муносиб баҳолади.  
* “Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари” (1:1) баҳсини бошқарган Фирдавс Норсафаров эса 8,0 балл олди ва бу борада у нисбатан энг паст баҳога ишлади.  

«Насаф-2» – «Пахтакор-2» – 2:3.
Ҳакамлар:
Э. Турсунов – 8,2, Х. Отамуротов – 8,0, Д. Жуманиёзов – 8,0, К. Исмоилов – 8
Назоратчи: Б. Тоғаев.

«Локомотив-БФК» – «УзДонгЖу» – 0:2.
Ҳакамлар:
Д. Каримов – 8,2, Ф. Усмонов – 7,7, З. Элибоев – 7,7, И. Гармашов – 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов.

«Зомин» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 1:1.
Ҳакамлар:
Ф. Норсафаров – 8,0, Ш. Ражабов – 8,0, Ш. Раҳматов – 8,0, Ш. Файзиев – 8
Назоратчи: Х. Мухторов.

«Обод» – «Цементчи» – 6:3.
Ҳакамлар:
Ж. Мухторов – 8,3, Д. Акмалов – 8,4, С. Абдураҳмонов – 8,6, А. Нажафалиев – 9
Назоратчи: А. Тамбовцев.

«Хоразм» – «Хотира-79» – 4:1.
Ҳакамлар:
И. Худайдатов – 8,5, Д. Искандаров – 8,4, Т. Суюнов – 8,3, А. Алимов – 8
Назоратчи: А. Клепиков.

«Машъал-2» – «Косонсой» – 2:0.
Ҳакамлар
: А. Шукуруллаев – 8, 1, С. Нишонбоев – 7,7, Н. Анфиногенов – 8,4, А. Калинин – 8
Назоратчи: М. Шарипов.

«Ғиждувон» – «Оқ-тепа» – 0:1.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов – 8,2, Б. Конназаров – 8,3, Д. Сарсенов – 8,4, Б. Қодиров – 9
Назоратчи: Э. Мусаев.
 
«Орол» – «НБУ-Осиё» – 2:1.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов – 8,2, Ш. Юлдашев – 8,4, Д. Убайдуллаев – 8,6, А. Орзибеков – 9
Назоратчи: М. Исмоилов.

МУХЛИСЛАР

* 14-турнинг 8та ўйинига жами 4484 нафар томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 560тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз “Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари” баҳсида кузатилди.
* Аксинча “Локомотив-БФК” эса бу борада антирекорд қайд этишда давом этмоқда.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Локомотив-БФК» – «УзДонгЖу» – 0:2. 56 томошабин.
«Машъал-2» – «Косонсой» – 2:0. 89 томошабин.
«Обод» – «Цементчи» – 6:3. 107 томошабин.
«Насаф-2» – «Пахтакор-2» – 2:3. 115 томошабин.
«Хоразм» – «Хотира-79» – 4:1. 156 томошабин.
«Орол» – «НБУ-Осиё» – 2:1. 621 томошабин.
«Ғиждувон» – «Оқ-тепа» – 0:1. 1542 томошабин.
«Зомин» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 1:1. 1642 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ



ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 24та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 20та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 17та


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
15-тур. 2 ноябрь (душанба)
“Пахтакор-2” – “Орол”
“УзДонгЖу” – “Насаф-2”
“Ёзёван-Лочинлари” - “Локомотив-БФК”
“Цементчи” – “Зомин”
“Хотира-79” – “Обод”
“Косонсой” – “Хоразм”
“Оқ-тепа” – “Машъал-2”
3 ноябрь (сешанба)
“НБУ-Осиё” – “Ғиждувон”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика