RU

Последние новости

22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  4 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  8 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  2 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  4 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  11 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  9 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  7 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  8 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  8 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  2 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  7

Биринчи лига. 14-тур олдидан кимда имконият қандай? Новости

Биринчи лига. 14-тур олдидан кимда имконият қандай?

Бугун биринчи лигада иккинчи босқичнинг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Одатга кўра бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.
 
15:00. “Насаф-2” – “Пахтакор-2”
Икки фарм-клублар ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз шу билан бирга қизиқарли ўтса ажаб эмас. Тошкентликларда тажриба бироз юқори. Аммо “Насаф-2” ҳам тобора лигада ўз ўрнини топиб бормоқда. Илк учрашувда томонлар нурсиз дурангга имзо чекканди. Бугунги баҳсда қаршиликларнинг имконияти бироз юқорироқдек кўринмоқда. Қолганини ўйинда биламиз.
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Локомотив-БФК”  - “УзДонгЖу”
Лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга эътиборга қаратаётган “темирйўлчилар”га барқарорлик етишмаётгандек, назаримизда. Бугун уларга осон бўлмайди. Чунки “УзДонгЖу” ҳам сафарга очко жамғариш мақсадида бориши шубҳасиздир. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида “УзДонгЖу” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 45х55.
 
15:00. “Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Мазкур қарама-қаршиликни ҳам турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Сабаби “Зомин” ўз уйида осонликча таслим бўлмаса. Ёзёвонликлар ҳам охирги вақтларда сафардан ижобий натижа билан қайтмоқда. Балки бугун ҳам Исломбек Исмоилов шогирдлари Зоминдан керакли очколар билан қайтар. Эслатиб ўтамиз Ёзёвонда кечган илк ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилганди.  
Имкониятлар: 55х45.

15:00. “Обод” – “Цементчи”
Турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри қувасойлик ашаддий ишқибозлар бугун “Цементчи”дан ғалаба кутади. Аммо “Обод” ўз майдонида осонликча таслим бўлиб қолмайди. Лекин бу – футбол. Унда баъзида кутилмаган ҳисоблар ҳам қайд этилиб туради. Эхтимол меҳмонлар сенсация қилар. Айтиш керакки, илк учрашувда қувасойликлар бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрата олганди. Балки бугун “Обод” реванш олар.  
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Хоразм” – “Хотира-79”
Урганчликларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори кўринмоқда. Сафардан “Хотира-79”нинг уч очко билан қайтиши жуда қийин. Лекин меҳмонлар имкон қадар қуруқ қўл билан қайтмасликка уринади. “Хоразм” ҳам қараб турмаса керак. Боз устига улар биринчи учрашувда ҳам уйчиликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди.  
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Машъал-2” – “Косонсой”
Мазкур баҳсда ҳам мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори дейиш мумкин. Чунки муборакликлар ўтган турда айнан Наманганда “Хотира-79”дан мағлубиятга учраганди. Бу сафар энди ўз уйида керакли очколарни жамғаришга уринади. “Косонсой” расмийси билан суҳбатлашганимизда, жамоа Муборакка ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди. Илк учрашувда косонсойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Ғиждувон” – “Оқ-тепа”
Ғиждувонликлар бугун чемпионат пешқадамининг синовидан ўтади. Ўтган турда ўз майдонида “Орол” билан дуранг ўйнаган “Оқ-тепа” энди қолган баҳсларда очко йўқотмасликка уринади. Элитага чиқишга яқин турган жамоа пешқадамликни бериб қўймасак керак. Биринчи учрашувда “Оқ-тепа” бугунги рақибини 7:0 ҳисобида таслим этганди.
Имкониятлар: 40х60.

15:00. “Орол” – “НБУ-Осиё”
Ушбу ўйин ҳам қизиқарли ўтиши турган гап. Нукусликлар гарчи бир неча ойдан буён ойлик маош олмаётган бўлсада, уларда ғалабага бўлган ташналик ва ор-номус юқори даражада. Қолаверса Қорақалпоғистон шанини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳам астойдил ўйнашмоқда. Бугун “НБУ-Осиё”га ҳам осон бўлмайди. Илк учрашувда “банкирлар” 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Имкониятлар: 55х45.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика