RU

Последние новости

10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  0 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  0 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  5 09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  3 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  9 07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 04:48Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичида барча жамоалар ичида қандай кўрсаткичлар қайд этди?   15 00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  2 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  20 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  5 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  3

Биринчи давра якунлари. “Металлург” Новости

Биринчи давра якунлари. “Металлург”

Олий лигамизда биринчи давра якунига етган ва айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи ярмига ҳозирлик кўришмоқда.
Бугун сайтимиз орқали Бекободнинг “Металлург” жамоасига тўхталиб, клубнинг биринчи даврадаги иштирокини таҳлил қиламиз. “Металлург” биринчи даврани 9-ўринда тугатди. Жамоа тўрт марта ғалаба қозонган бўлса, икки бор дуранг ўйнади ва 7та учрашувда мағлуб бўлди.

НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Металлург”дан бир неча йилдирки ҳеч нарса кутаётганимиз йўқ. Жамоа совринли ўринлар учун ҳам курашмайди, пастга ҳам тушиб кетмайди. “Металлург” шундай клубки, жамоанинг олий лигадан тушиб кетишига ақл бовар қилмайди. Улар ҳар доим ақл билан иш тутишади, керакли жойда очко олишни билишади. Лекин жамоа яхши футболчиларни тарбиялашда давом этмоқда. Аммо шуниси борки, нима учундир “Металлург”дан бошқа клубга ўтган футболчи ўзини кўп ҳам кўрсата олмайди.



НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
Айтиб ўтганимиздек, бекободликлар ҳозирча 9-ўринни эгаллаб туришибди. Жамоа 13 ўйинда 17та гол уриб, ўз дарвозасидан 21та тўп ўтказиб юборди. Шундай бўлдики, жамоа мавсумнинг дастлабки тўртта ўйинида кетма-кет мағлубиятга учради. Аммо бу билан Рустам Мирсодиқов шогирдлари тушкунлик кайфиятига тушиб қолгани йўқ. Негаки “Металлург” кейинчалик ўз ўйинини топиб олди ва қаторасига тўртта ўйиндан учтасида ғалаба қозонди бир марта дуранг қайд этди. “Металлург” биринчи давра сафарда умуман ғалаба қозона олмади, фақат “Насаф” билан дуранг ўйнади холос. Ўз майдонида эса “Локомотив”га ютқазиб қўйди, “Қизилқум” билан дурангга эришди ва бошқа беллашувларда зафар қучди.

КУЧЛИ ТОМОНИ
Жамоанинг кучли томони қайси рақибга қарши қандай ўйнаш кераклигини билишида. Аксарият жамоалар рақиб танлаб ўтирмайди ва ҳаммага бир хил тайёргарлик кўрса, “Металлург” дастлаб рақибини тўлиқ ўрганиб чиқади ва шунга монанд тактика танлайди. Буни эса жамоанинг кучли томони дея оламиз. Қолаверса, клуб бош мураббийи рақибларни ўрганиш бўйича кучли мутахассис. Кейин шунга монанд шогирдларини тайёрлоайди.



КУЧСИЗ ТОМОНИ
“Металлург”нинг кучсиз томони тарози палласини тенг ушлаб  тура олмасликда. Жамоа бир қарасанг зўр ўйин кўрсатади, бир қарасанг ўзини йўқотиб қўяди. Масалан, Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” билан кечган баҳсда бекободликлар охиригача курашишди. Аммо жамоа шу ўйинини сафарда “Олмалиқ”, “Динамо”, “Машъал” билан кечган учрашувларда намойиш эта олмади. “Металлург” футболчилари одатда икки хил кайфиятда майдонга тушишади. Агар уларнинг кайфияти зўр бўлса, бу жамоани тўхтатиб қолиш қийин. Мабодо ўйинчиларда иштиёқ кўзга ташланмаса, мағлубиятга учратиш унчалик қийин кечмайди. Буни биринчи даврадаги ўйинлар орқали кўрдик.  

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Ўзини кўрсатган футболчилар қаторига биринчи навбатда Дилмурод Каримовни айтсак бўлади. 6-рақамда тўп тепадиган футболчи бу йил яхши ўйин намойиш этмоқда. У бир нечта учрашувда ўзини намоён эта олди. Шунингдек, Суннатилла Мамадалиев билан Дониёр Одилов ҳам яхши ҳаракат қилди. Алишер Зиёвуддиновнинг ўйинида ўсиш кўзга ташланган бўлса, Шаҳзод Нурматов тўртта гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибди.



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
Негадир Шоҳназар Норбековнинг ҳаракатларида пасайиш юзага келгандек. Бу йигит ярқ этиб порлаб чиққанди, лекин олдинги ўйинини кўрсата олмаяпти. Бундан ташқари, тажрибали ҳимоячи Саидкомил Акбаров кам ўйин амалиётига эга бўлди. 11-рақам эгаси Шуҳрат Йўлдошев ҳам нима учундир кўринмай қолди. Иккита гол урган бўлса-да, Сардор Расуловнинг ҳаракатлари олдингидек енгил эмас.

ХУЛОСА ЎРНИДА
Хулоса сифатида нима дейиш мумкин? “Металлург” чемпионатни ўз имконияти даражасида ўтказмоқда. Рустам Мирсодиқов бир неча йилдан бери жамоани бошқариб келмоқда ва нима қилиш кераклигини яхши билади. Бекободликлар биринчи даврадаги ўйинлари орқали мухлисларни ҳайрон қолдиргани йўқ. Шу боис маҳаллий ишқибозлар иккинчи даврада жамоадан кўп нарса кутишяпти. Хўш, буни Ҳикмат Ҳошимов жамоадошлари уддалай олишадими?



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 17
Уйда урилган голлар – 12
Сафарда урилган голлар – 5
Ўтказиб юборилган голлар – 21
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 7
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 14
Уйдаги очколар – 13
Сафардаги очколар – 1
Энг йирик ғалабаси - 4:2 (“Сўғдиёна”)
Энг йирик мағлубияти – 1:3 (“Машъал”)
Сариқ карточкалар – 15
Қизил карточка – 0
Нечта футболчи ўйнади – 20



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

Дарвозабонлар
Маъмур Икромов - 12 ўйин
Суҳроб Султонов - 2 ўйин, 0 гол

Ҳимоячилар
Ҳикмат Ҳошимов - 13 ўйин, 0 гол
Даврон Каримқулов - 13 ўйин, 0 гол
Дониёр Одилов - 13 ўйин, 0 гол
Мурод Тошматов - 13 ўйин, 1 гол
Александр Ковалёв - 8 ўйин, 1 гол
Саидкомил Акбаров - 4 ўйин, 0 гол
Нозим Эсонов - 1 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Дилмурод Каримов - 13 ўйин, 2 гол
Алишер Зиёвуддинов - 13 ўйин, 1 гол
Сунатилла Мамадалиев - 13 ўйин, 3 гол
Шуҳрат Йўлдошев - 11 ўйин, 1 гол
Мирғиёс Сулаймонов - 7 ўйин, 0 гол
Сардор Соибов - 6 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Шаҳзод Нурматов - 12 ўйин, 4 гол
Шоҳназар Норбеков - 9 ўйин, 0 гол
Сардор Расулов - 11 ўйин, 2 гол
Миртўра Акбаров - 3 ўйин, 0 гол

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика