Бир йилда 1,6 миллион доллар харажат қиладиган, қурилишига 100 миллион доллардан ошиқ сарфланган "Антальяспор" аренага саёҳат
02 фев 2023 21:27
Новости
Бир йилда 1,6 миллион доллар харажат қиладиган, қурилишига 100 миллион доллардан ошиқ сарфланган "Антальяспор" аренага саёҳат
"Corendon Airlines Park Antalya Stadium" муҳташам ареналардан бири сифатида ёрқин таассурот қолдирди.
Стадион 2015 йилда очилган бўлиб 32 539 нафар томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Ушбу арена қурилиши учун 100 миллион доллардан ошиқ сарфланган. Стадионнинг ички ва ташқи кўриниши жамоанинг рамзий ранглари – оқ ва қизилга бурканган. Арена директорининг айтишича, стадионга кетадиган бир йиллик ҳаражат 1,6 миллион долларни ташкил қилади.
Стадионнинг ички кўринишида, айниқса, рақиб жамоа аъзолари кириб келиш йўлакчаларида турли ёзувларни кўриш мумкин. Улар психологлар билан маслаҳатлашган ва футболчиларни руҳлантириш учун ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жумлаларни ёзилган.
Стадион директори Митат Ридан ёрдамида семинар хоналари, матбуот анжумани ва кийиниш хоналари танишиб чиқилди. Кийиниш хонасида катта экран бўлиб, биринчи бўлимдан кейин ўйин таҳлили учун дарҳол экранда намойиш этилади ва мураббийлар томонидан футболчиларга шунга қараб қўшимча кўрсатмалар берилади. Дарвоқе, кийиниш хонасининг орқа қисмида каттароқ бўлган алоҳида яна бир хона бор бўлиб, у ерда футболчилар шуғулланиши учун шароит яратилган.
Стадионда қуёш батареяларидан фойдаланилади. Аҳамиятлиси, муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда қурилган биринчи стадион ҳисобланади ва қуёш панеллари билан ишлайдиган дунёдаги энг катта стадиондир. Архитектура кўринишида ҳам бу ўзгача тарзда яратилган.
Матбуот анжумани хонасида “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” бош менежери Ферда Раманлига жамоа либосини топширди. Шунингдек, клуб бош скаути Аднан Гулекка “Андижон” клубининг эсдалик совғаси берилди. Шу билан бирга жаноб Раманли ҳам “Андижон” клуби бош директорига эсдалик совғаларини топширди. Бундай танишув амалиёти икки томон учун ҳам жуда фойдали эканлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.
“Антальяспор”да маркетинг йўналишидаги ишлар ҳам кўнгилдагидек. Стадон ёнида клуб дўкони жойлашган. У ерда клуб футболкалари, шарф, кепка, умуман жамоа эмблемаси жойлаштирилган яна бошқа кийим-кечаклар сотуви йўлга қўйилган.
Комментарии