Бир шингил ҳангома ёхуд у шоҳдан бу шохга
05 фев 2015 11:00
Новости
Бир шингил ҳангома ёхуд у шоҳдан бу шохга
Ўзбекистон чемпионатида бир йиллик шартномалар у ёқда қолиб, сўнгги йилларда олти ойлик шартномалар ҳам урф бўлди. Шундай футболчилардан бири билан суҳбатлашдик.
"Аввало мен билан интервью қилишга рози бўлганингиз учун раҳмат. Нуқул қараса терма жамоа футболчилари. Билиб олганинглар "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф". Бизнинг ҳам интервью бергимиз келади, бундоқ бизга ҳам қаранглар", - дея эътироз билан ташриф буюрди Шохга Сакраев.
- Тўхтанг, тўхтанг... Биз сиз билан интервью қилишга роса уриндик, "Навбаҳор"га саволларимизни юборгандик, сизни аллақачон "Андижон"да деди. Сал ўтмай йўлимиз водийга тушган эди, "Бухоро"га кетиб қолибсиз. Бизни ҳам тўғри тушунинг, Сакраев.
- Сиз ўйлайсиз бизга осонми, энди битта клубга келиб хонага жойлашдим деганимда, 4 ой ўтиб чемоданни йиғиштириб, яна янги жойга бориш керак бўлади. Мен ҳам истайман бир клубда узоқ ўйнашни. Бир клубга борасиз, ваъда беради. Ваъдага қопни тўлдирасиз, мазза қиласиз. Ҳаёлизда "Ласетти"да юрасиз. Бир кун ўтади, бир ҳафта ўтади, ойлар ўтади: маошдан дарак йўқ. Кейин нима қилишингиз керак, кетасиз.
- Лекин янги жамоангизда ҳам кўп қолмайсиз-ку. Улар ҳам алдади дейлик, лекин сиздан аввал бировни алдаган бўлади. Билиб туриб боришдан нима наф?
- Ҳа, энди баъзан тўғри алданамиз, лекин улар айтаётган пулни эшитсангиз сиз ҳам оёғингизга бутса кийворасиз-да. Масалан, сиз бир ойда неча пул топасиз?
- Насибага яраша, ана 1 миллион дейлик.
- Бир ой бизни ёритаман деб юрасиз-а?
- Ишимиз шу...
- Биз ўйнамаган ўйинимизга 50 млн.дан кам олмаймиз. "Подъёмний" деган нарсани биласизми? Мазза-ку бу, жоннинг роҳати. Кўтарма пулини олиб ўйнай оласизми ёки йўқ, энди бу иккинчи масала. Ундан зўри, иккинчи даврада баҳона қилиб клубдан кетиб олсангиз бўлгани, янги клубингизда ҳам кўтарма пули бор-да... Лекин мен ундай эмасман. Беш қўл баравар эмас. Баъзи ҳамкасбларим росмана ўйнагиси келади, баъзилари эса у ойликдан, бу ойликка етиб олса бўлгани.
- Ҳа ростан ҳам ишингиз зўр экан. Ҳеч яхши ўйнаб чет элга кетишни ўйлаганмисиз?
- Болаликда бўлар эди шундай ўйлар. Битта эркакча гап-де, қайси чемпионатда ярим куч билан ўйнаб шунча пул топиш мумкин? Мана, сиз бизни тушунасиз, айтин-чи? Легионер бўлишнинг ўзига яраша синовлари бор. Ундан кейин русчани зўрға гапирсам. Инглиз тилида битта гапни биламан (Хоув мач). Бу магазинга борганда, неча пул дегани. Кейин "Дисконт ес"? деган сўзни ҳам ўрганиб олиш яхши бўлади. Савдолашишга яхши-да.
- Футболчи шундай деса, терма жамоамиз қачон муваффақиятга эришади?
- 24 ёшгача чет элга кетсангиз кетиб олдингиз, кетмасангиз кўникиб қоласиз. Ҳамма ҳам ички чемпионат билан чекланиб қолишни мақсад қилмайди. Боя юқорида айтиб ўтган клубларимизда ўйнашнинг ўзи қийин. Улар орқали ҳам терма жамоага тушиш мумкин. Мен ҳам 24 ёшгача терма жамоада ўйнашни, чет элга чиқишни истардим. "Пахтакор"га, "Бунёдкор"га ўтишни ким ҳам хоҳламайди? Кимнинг "Насаф"да ўйнагиси келмайди дейсиз? Ҳамма истайди. Лекин яна битта нарсаси бор-да, ука. 23 ёшимда қаттиқ жароҳат олдим. Клубга даволатинг десам, ука, чемпионат тугашига оз қолди деб тўғри тушунтириб юборишди. Бир амаллаб ўзим даволандим. 2 ойда тузаладиган жароҳатим билан ярим йил юрдим. Натижада аввалги савиямга қайта олмадим. Футболчига ўғлидек муносабатда бўлмаган клубга биз отадек қарайликми?
- Ҳа, бу гапингизга қўшилмай иложим йўқ. Яна қандай муаммолар ҳақида айтиб бера оласиз?
- Айтсам куласиз. Бир кун қайсидир ўйинга бордик, ўйиндан аввалги таомда гўшт йўқ. Кейин билсак, жамоамиз маъмури шундан тирикчилик қилиб юборибди экан. Яна битта муаммо. Бу ҳақда ўзингиз ҳам кўп ёзасиз. Шу қачон бизга витамин беришади? Тўғри, наъматак чой ҳам ёмон эмас. Лекин бизам бир кучга тўлиш учун витамин ичайлик.
- Лекин сизларга ҳам хайронман. Арзимаган тўрт ойга 30-40 миллион пул оласизлар-да, яна ҳеч нима қилишга улгумадим дейсиз?
- Найзангиз ўткир-да, ўртоқ журналист. Тўғри, баъзан пулларни бекорга ишлатиб юборамиз. Лекин бир марта жароҳат олганимдан кейин қаттиқ афсусланганман. Ўшанда кўз олдимдан бекорга сарф қилиб юборган пулларим кўринган. Лекин олий лигада ҳаммани бундай деб айтмайман. Биз ҳам мураббийларга ишонамиз-да. Мураббийлар эса раҳбариятга. Мураббийни ҳам тўғри тушуниш керак, ундан натижа талаб қилишади.
- Статистикага назар ташлар эканман, 2 марта бир клубга қайтишнинг ўзи уч маротаба қайд этилган экан. Яна 8 та клубда ярим ёки бир мавсум ҳаракат қилгансиз. Уйдан чиқиб кетаётганда қайси клубга боришингиз эсдан чиқиб қолмайдими?
- Энди кулаверманг, буниси охиргиси. Бир амаллаб йилни тугатиб олай, кейинги йил футболни тугатаман.
- Демак, сизни катта футболда бошқа кўрмас экамиз-да?
-Нега ундай дейсиз, икки йил ўтиб ПРО лицензияси билан бирон-бир клубни бошқараман.
- Нима?
"Эрталаб, тушлик, кечқурун" лойиҳасининг илк меҳмони Шохга Сакраев билан бўлиб ўтган қизиқарли суҳбатимиз ҳам якунига етди.
Албатта бу ҳазил, аммо тагида қисман бўлса-да ҳақиқат ётибди. Футболчиларнинг бир йиллик шартномага имзо чекишида ўзида ҳам, клубда ҳам айб катта. Кўрамиз, кузатамиз, балки йиллар ўтиб барчаси ўз жойига тушиб кетар.

Комментарии