RU

Последние новости

20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  2 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  19 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  28 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Бир ўйинда Нажафалиевлар ишлади ёхуд биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин Новости

Бир ўйинда Нажафалиевлар ишлади ёхуд биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин

Кеча биринчи лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор эътиборга молик жиҳатлар юз берди.

Хусусан Бухорода кечган “Нурафшон” – “Машъал-2” баҳсини Аскер Нажафалиев бошқариб борди. Назоратчи ҳакам эса Вилоят Нажафалиев эди. Қизиғи, улар шунчаки фамилиядош эмас. Балки қариндош ҳисобланади. Ўзбек футболида Нажафалиевларни танимаган билмаган мухлис бўлмаса керак. Чунки илгари Сардор Нажафалиев деган таниқли олий лига ҳаками бўлганди. Бугунги кунда Сардор ака назоратчи сифатида фаолият юритмоқда. Аскер Нажафалиев у кишининг тўнғич ўғлидир. Айтишларича Вилоят Нажафалиев Сардор аканинг жияни бўлади.

Кеча “Нурафшон” – “Машъал-2” ўйинини бошқарган ҳакам Аскерга назоратчи Вилоят Нажафалиев 8,5 балл қўйди.

«Нурафшон» – «Машъал-2» – 1:2. 35 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,5, Х. Набиев (Тошкент) – 8,3, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, Г. Нуруллаев - 8
Назоратчи: В. Нажафалиев (Ташкент).
Голлар: Р. Исламов (47) – Б. Фарҳодов (57), Ш. Убайдуллаев (60).
Огоҳлантиришлар: О. Шамситдинов (77), У. Рамазонов («Нурафшон», 81).

Биринчи лиганинг 12-турида ҳам Нажафалиевларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлгандик. Бугунги кунда “Андижон” учун ўйнаётган Кемран Нажафалиев Сардор аканинг кенжа ўғлидир. Андижонликларнинг ўз майдонида “Орол”га қарши ўтказган баҳсини айнан Аскер бошқариб борганди. Кўпчилик шу куни “бургутлар”нинг ғалабасини таҳмин қилганди. Чунки Аскернинг укаси Кемран шу куни “Андижон” либосида захирадан майдонга тушганди. Якунда эса ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан интиҳо топганди.  

Илгари отасининг жамоасига қарши ўйнаган ўғилларни кўрганмиз. Аммо битта ўйинда қариндош ҳакамларни ишлаганига энди гувоҳ бўлдик. Кўриб турганингиздек, биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин. Янада кўпроғи кутинг деб қоламиз.


П.С. Аслида Вилоят Нажафалиев "Нурафшон" - "Машъал-2" учрашувида ишламаган экан. Шунчаки ПФЛ сайтидаги техник хато туфайли шундай вазият келиб чиқибди.



Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика