RU

Последние новости

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  0 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви Новости

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви

Маълумки, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 1956 йилда ташкил қилинган бўлиб, тўрт мавсум СССР чемпионатининг “Б” классида ҳаракат қилади.

“Шерлар” ўзларининг собиқ иттифоқ Олий Лигасидаги биринчи иштирокини 1960 йилда “Торпедо”га қарши учрашув билан бошлайди. Ўша мавсумда чемпионликни қўлга киритган “автомобилсозлар” “Пахтакор”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 1968 йилги кубок финалида ҳам улар худди шундай ҳисобда ғалаба қозониб вакилларимизни Еврокубокларга йўлланма олишига тўсқинлик қилганди. Яна бир эътиборга молик фактни эслаб ўтмасак бўлмайди. 1967 йил кубок мусобақасида илк бор қатнашган “Торпедо” Тирнаванинг “Спартак” клубига қарши баҳсни Тошкентда ўтказади ва йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилади. Кейинги мавсумда эса улар яна пойтахтимизда Еврокубоклардаги учрашувини ўтказди ва Уэльснинг “Кардифф” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида енгди.
“Пахтакор” 2006 йил ўзининг тарихий 50 йиллик юбилейини тантана ва байрам сифатида нишонлаган, ўртоқлик учрашуви учун Россиянинг “Торпедо” жамоаси таклиф қилинганди. Баҳс 25 майга белгиланган, бу кун биласиз мактабларда ҳам ўзига хос тантана “Сўнгги қўнғироқ” куни бўлганлиги учун аксарият ёш ишқибозлар учун мазкур беллашув икки ҳисса тўйга айланганди. Ўйин олдидан стадион ҳақиқий байрамона тус олган, трибуналар одамлар билан тўлганди. Беллашув бошланишидан олдин ёш ва фахрий футболчилар усти очиқ машинада югуриш йўлакчаси орқали майдонни айланишгани ёдингизда бўлса керак. Хуллас, барчаси юқори савияда ташкиллаштирилган, кўплаб халқ севган хонандалар, санъаткорлар ўз қўшиқлари билан мухлисларга кайфият улашганди.

Москва жамоаси эса деярли асосий таркиби билан етиб келган улар орасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих ҳам бор эди. Боиси ўша йилнинг бошида Саша “Торпедо”га йўл олганди. Рақиб мураббийи сифатида Сергей Петренко бошқарарди. Бундай даражадаги ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим аҳамият касб этмайди, асосийси икки жамоанинг дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши муҳим омил саналади. “Пахтакор”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда голларга Ихеруоме Уче ва Сервер Жепаров муаллифлик қилишади. 18-дақиқада таблодаги бир рақамини иккига ўзгартирган Жепаров жарима тўпидан унумли фойдаланади. Рақиб посбони Дмитрий Бородин жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнаганди. Бизникиларнинг урган икки голига жавобан рақиб сафида тўп тепаётган Александр Гейнрих 43-дақиқада Темур Жўраев дарвозасини ишғол қилади.


“Пахтакор” – “Торпедо” – 2:1
25.05.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 50000 томошабин.
Бош ҳакам:
Роман Лаюкс (Латвия)
Голлар: Ихеруоме Уче 15, Сервер Жепаров 18 – Александр Гейнрих 43.

“Пахтакор”: Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Александр Клецков (Алексей Николаев, 46), Владислав Кирьян, Садриддин Абдуллаев (Элдор Магдеев, 52), Сервер Жепаров, Вячеслав Понамарёв, Ренат Байрамов (Иброҳим Раҳимов, 84), Анвар Солиев (Шерзод Назаров, 79), Ихеруоме Уче (Зайниддин Тожиев, 59).
Бош мураббий: Валерий Непомняшчий

"Торпедо" (Москва): Бородин, Кормильцев (Мамаев, 68), Перов, Волков (Подимов, 77), Александр Гейнрих, Кантонистов (Смольников, 75), Будилин, Данишевский (Кабанов, 18), Колесников, Королев (Самсонов, 46), Морозов (Болихов, 75).
Бош мураббий: Владимир Петренко

Четлатиш: Бородин 18.



Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика