RU

Последние новости

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  22 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги биринчи учрашуви, Шквирин ва Шацкихнинг голлари Новости

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги биринчи учрашуви, Шквирин ва Шацкихнинг голлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтга қадар етти маротаба Осиё кубогининг финал босқичида қатнашган.

Биринчи иштирок 1996 йил БААдаги турнирга тўғри келган ва унда жамоамиз муваффақиятсиз иштирок этган ҳолда гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашгандик. Бир ўйин тарихи орқали бугун вакилларимизнинг қитъа кубогидаги биринчи юриши ҳақида фикрлашамиз.

Александр Иванковдан сўнг терма жамоа бош мураббийлигини тарихдаги таниқли футболчи, “Пахтакор” мураббийи Баҳодир Иброҳимов қабул қилиб олди. Унга яқиндан Юрий Саркисян кўмаклашадиган бўлди. Футболимизнинг янги раҳбарлари миллий термани Осиё кубогига олиб чиқиш вазифасини қўяди. Амалда белгиланган вазифа қийинчилик билан бўлсада бажарилди. Эсласангиз квалификацион раундн Тожикистонга қарши йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаганди. Жавоб баҳсида эса ҳамюртларимиз ажойиб тарзда реванш олинган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди. Футболчиларимиздан барчанинг умиди катта эди. Боиси, таркибга ўша вақтда ўз даврининг юлдуз футболчилари Фарҳод Магометов, Игорь Шквирин, Сергей Лебедов , чемпионликни тантана қилган “Навбаҳор”дан Эдуард Мамотов, Олег Шацких, Геннадий Денисовлар жалб қилинганди. Ҳамма нарса етарлидек кўринганди. Лекин, олдинда катта муаммо юзага келганди. Мусобақага йўл олувчи делегациядан Миржалол Қосимов ўрин олмади. 1996 йил 17 август куни “Алания” – “Ростсельмаш” учрашувидан сўнг кечқурунги овқат пайтида Қосимов белини ушлаб қолди. Бу ўша саралашда Тожикистон билан беллашувда орттириб олган жароҳатининг асорати эди. Даволаниш муддати чўзилиб кетди ва якунда жамоа билан бормади. Шунингдек, оз фурсат қолганда ҳужумчи Шуҳрат Мақсудовнинг ҳам таркибдан тушиб қолгани ойдинлашди. Қуръа бизга кучли ва номдор рақибларни туҳфа қилди. Хитой, Япония, Сурия каби рақибларни енгишимизга умид қилдик.



1 декабрь куни “Олимпия шон-шуҳрати” музейида футболчи ва мураббийларни кузатиш маросими ўтказилди ва унда мутасаддилар катта ишонч билдиришаётганлигини таъкидлашди. Улардан икки йил олдинги Осиё ўйинларида бўлгани каби ғолиблик билан ортга қайтиш кераклиги таъкидланди. Миллий жамоамиз ўзининг тарихидаги илк расмий Осиё кубогини Хитойга қарши ўйин билан бошлади. Чин юрти вакилларидан 1994 йил Хиросимада чемпионликни тортиб олгандик. Шунинг учун, уларни мағлуб этишга ортиқча ҳавотир йўқ эди ҳисоб. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, биз қатнашган еттита Осиё кубогининг тўрттасида Хитой рақиблик қилди. 1996, 2007, 2011, 2015 йилларда улар билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб бордик. Рақиб эса ўзига хос алам билан майдонга чиқиши таҳмин қилинганди. Истасак истамасак ўша 2:4 ҳисобидаги мағлубият хитойликларга икки ҳисса куч берарди. Ўйин тенг суратлар остида бораётганди. Икки терма жамоа ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтарарди. Афтидан ўйин нурсиз дурангга қараб кетаётгандек таассурот уйғотди. Айрим вазиятларда ёш иқтидорли посбон Павел Бугало махоратини кўрсатди. Бироқ, бош ҳакам Абдул Раҳмон Ал-Заиднинг баҳс тугашини англатувчи ҳуштагининг янграшига ўн дақиқа қолганида Игорь Шквирин ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб катта тезликда тўпни эгаллаб олиб олдинга югуриб чиққан кипер Шу Ланднинг устидан ташлаб қўйиб ҳисобни очади. 

Табиийки голдан сўнг Хитой термаси аъзолари ҳужумга зўр беришади. Бундай паллада ғолиб чиқаётган жамоада қарши ҳужумга ўтиш имконияти пайдо бўлади. Ана шундай вазиятларнинг бирида Олег Шацких иккинчи тўпни киритади. Мазкур футболчи ўша йили “лочинлар” сафида ҳам голеадорлик ҳислатларини намойиш қилганди. Ўзбекистон турнирни ғалаба билан бошлади. Лекин, кейинги икки баҳсда футболчиларимиз ўта паст савияда ҳаракат қилиб Япония ва Сурияга енгилади. Сурия билан дуранг ўйнаган тақдиримизда ҳам иккинчи ўрин билан чорак финалга чиқардик. Муваффақиятсизликнинг бош сабаби сифатида бош мураббий қуйидагиларни келтирганди: “Биз мусобақага ҳозирда юқори спорт формасида бўлган футболчилар билан ташриф буюрдик. Фақатгина Қосимов, Мақсудов ва Фёдоровни таркибдан тушириб қолирдик. Миржалолнинг йўқлиги яққол сезилди. Унингчалик ҳеч ким ўйинни бошқара олмади. Футбол шунақа. У гоҳида адолатсиз ва шавқатсиз бўлади. Хатоларни кечирмайди".

Осиё кубоги-1996. “С” гуруҳи 1 тур.
Ўзбекистон – Хитой 2:0
06.12.1996. Ал Аин “Таҳнун Бин Муҳаммад Стедиум” 3000 томошабин.
Бош ҳакам
: Абдул Раҳман Ал-Заид (Саудия Арабистон)
Голлар: Игорь Шквирин 80, Олег Шацких 89.
Ўзбекистон: 1. Павел Бугало, 2. Февзи Давлетов, 4. Фарҳод Магометов, 5. Эдуард Мамотов, 7. Степан Атоян, 8. Сергей Лебедов, 11. Олег Шацких, 16. Геннадий Денисов, 9. Равшан Базаров, 10. Игорь Шквирин, 17. Нўмон Ҳасанов.
Бош мураббий: Баҳодир Иброҳимов.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика