RU

Последние новости

02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  14 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Бир ўйин тарихи. Францияга гол урган Папа Буба Диоп ёхуд Сенегалга аталган рақс кечаси Новости

Бир ўйин тарихи. Францияга гол урган Папа Буба Диоп ёхуд Сенегалга аталган рақс кечаси

Хабарингиз бор яқинда Сенегал терма жамоасининг афсонаси Папа Буба Диоп 42 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бир ўйин тарихи лойиҳасининг бу сонини Папа Буба Диоп ва Сенегал терма жамоасига бағишлашга қарор қилдик.

Сенегал футболи ҳақида гап кетар экан бевосита 2002 йил Япония ва Корея мезбонлигида ўтган Жаҳон чемпионати кўз ўнгимизда гавдаланади. Чунки ушбу мундиалда бу юрт вакиллари ўзига ҳос тарих яратган, мухлислар олқишига ва эътиборига сазовор бўлганлиги билан аҳамиятлидир. Мундиал мезбонлари каби Сенегал мусобақа давомида нафақат ўйин бобида балки натижа борасида ҳам кўпчилик кутмаган натижаларни қайд этган эди. 

Жаҳон чемпионатига қадар узоқ масофани босиб ўтган Сенегал қуръа натижаларига кўра, Дания, Уругвай, Франция терма жамоалари билан "А" гуруҳидан жой олади. Табиийки бу квартетда Роже Лемер мураббийлигидаги Франция яққол фаворит ҳисобланарди. Амалдаги Жаҳон ва Европа чемпионларининг таркиби ўтган турнирдан фарқ қилсада, маҳоратли ижрочилар етарли эди. Диде Дешам, Лоран Блан каби етакчилар ўз ўрнини бошқа футболчиларга бўшатганига қарамай таркибни кучсиз деб бўлмасди. Роже Лемер олдида эса жиддий муаммо юзага келган, Зидан жароҳати сабаб гуруҳ босқичидаги икки турни ўтказиб юбориши кутилаётганди. Дарҳақиқат унинг ўрни биринчи турдан ўрин олган Сенегал билан баҳсда яққол билингани ҳеч кимга сир эмас. Сенегал терма жамоасида эса ҳақиқий Франция фалсафаси шаклланган, услуб ва тактикада ҳам французларга ҳос имзо кўриниб турарди. Бунинг сабаби эса оддий таркибдаги футболчиларнинг яримидан кўпи Франция чемпионатида иштирок этар, мураббий Бруну Метсю ҳам франциялик эди. Эътибор беринг мундиал пайтида Папа Буба Диоп ("Ланс"), Эл Хожи Диуф ("Ланс"), Алиу Сиссе ("Монпелье"), Коли ("Ланс") Тони Силва ("Лилл") деярли ярим жамоа Франция чемпионатида тўп тепган. 

Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасининг очилиш учрашувида Папа Буба Диоп етакчилигидаги Сенегал Францияга қарши майдонга чиқади. Ўйин ҳақиқатдан муросасиз, курашларга бой ўтганлигини таъкидлаш жоиз. 30-дақиқада майдон марказидан ошириб берилган тўпни қабул қилиб олган Эл Хожи Диуф тезлик билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтади ва марказда очилиб бораётган Папа Буба Диопга узатади. Унинг биринчи зарбасини Бартез қайтарган бўлсада ҳимоячиларнинг эътиборсизлиги натижасида Папа Буба Диоп тўпни йўллаб ҳисобни очади. Ушбу вазиятда Эмануэль Пети етарлича қаршилик кўрсата олмаганди. Ҳа бу гол тарихий гол, бу гол Францияни гангитиб қўйган гол, рақибнинг гуруҳ босқичида қолиб кетишига сабабчи бўлган гол эди. Голдан хурсандчилигини яширмаган Буба Диоп уни ўзгача нишонлайди. Бурчак томон югуриб борган ҳужумчи футболкасини ечади ва ерга қўйганча жамоадошлари билан рақсга тушади. 

Учрашувнинг қолган дақиқаларида французларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча қулай имкониятлар юзага келган, лекин гоҳида дарвоза тўсини гоҳида эса посбон Тони Силва маҳоратини намойиш қилганди. Айниқса Давид Трезегенинг йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтган стадионни бир лаҳзага жумбушга келтирган эди. Яна бир вазиятда Ҳалилу Фадиганинг зарбасига Бартез қойилмақом сейв билан жавоб қайтаради. Устунлик Роже Лемер шогирдлари томонда бўлсада омад очиқчасига улардан юз ўгиргани айни ҳақиқат. Қолган икки беллашувда Дания(1:1) ва Уругвай(3:3) билан дурангга имзо чеккан сенегалликлар плей оффда Швециядан(2:1) устун келишади. Чорак финалда эса мусобақанинг кашфиётларидан бири бўлган Туркияга кичик 0:1 ҳисобида енгилишади. Жаҳон чемпионатидан сўнг Сенегалнинг кўплаб футболчиларига бошқа чемпионатлардан, кучли жамоалардан чорловлар туша бошлайди. Франция билан учрашув қаҳрамони Папа Буба Диоп "Фулхэм", Эл Хожи Диуф эса "Ливерпул" сафига бориб қўшилади. Ҳа, бу чиндан ҳам Папа Буба Диоп ва Сенегал терма жамоасига аталган кеча эди.

ЖЧ-2002. 31.05.2002. Сеул, "World сup stedium"

Франция - Сенегал 0:1

"А" гуруҳи. 1-тур. 62561 томошабин.

Бош ҳакам: Али Буджсаим (БАА)

Гол: Папа Буба Диоп 30, 0:1.

Франция: 16. Фабиен Бартез, 3. Биксент Лизарю, 8. Марсель Десайи, 15. Лилиан Тьюрам, 18. Франк Лебуе, 4. Патрик Виера, 6. Юрий Жоркайф, 17. Эммануэль Пети, 11. Силван Вилторь, 12. Терри Анри, 20. Дэвид Трезеге

Бош мураббий: Роже Лемер

Сенегал: 1. Тони Силва, 2. Омар Диаф, 4. Папа Малик Диоп, 6. Алиу Сиссе, 13. Лемина Диатта, 17. Фердинанд Коли 10. Ҳалилу Фадига, 14. Мусса Ндайе, 15. Салиф Диао, 19. Папа Буба Диоп, 11. Эл Хожи Диуф

Бош мураббий: Бруну Метсю

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика