RU

Последние новости

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  5 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  5 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

Бир ўйин тарихи. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи" Новости

Бир ўйин тарихи. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"

2012 йил Олий лиганинг қолдирилган 5-тури доирасида 11 июнь куни Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўзаро беллашишади.

Ўша ўйинга қадар Деян Журжевич бошчилигидаги "Пахтакор" 8та ўйинда 5та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб 18 очко билан иккинчи ўринда, Юрий Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" 8та ўйинда 3та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган ҳолда 5-ўринда эди.

Учрашувда ҳисобни "шерлар" очишади. Иккинчи тайм бошида ҳимоячи Даврон Ҳошимов узоқ масофадан гол уради - 0:1.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач мувозанат тикланади. Жарима майдонига узатилган тўпни бугунги кунда ҳакамлик қилаётган Шавкат Насибуллаев дарвозага йўллайди - 1:1.

66-дақиқада Мансур Саидов узоқ масофадан ажойиб тарзда гол уришга муваффақ бўлади ва "Нефтчи" стадиони ларзага келади - 2:1.

"Шерлар" мағлубиятдан қутулиш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишади, майдонга ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Шаҳбоз Эркинов майдонга тушишади. Бироқ голни "Пахтакор" эмас мезбонлар уришади. Фарғоналиклар тўпурари Анвар Бердиев якуний ҳисобни ўрнатади - 3:1. Шу тариқа "Пахтакор"нинг ўша мавсумдаги дастлабки мағлубияти Фарғонада содир бўлади.

Ўша йил "Пахтакор" 59 очко тўплаб Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. "Шерлар" мавсумдаги учта мағлубиятни "Нефтчи", "Шўртан" ва "Бунёдкор"дан қабул қилиб олишганди. "Нефтчи" эса 37 очко билан чемпионатни 6-ўринда тугатганди. Ўша мавсум Юрий Саркисян учун "Нефтчи"даги тўлақонли сўнгги мавсуми бўлганди. 2013 йил май ойида бош мураббий истеъфога чиқарилганди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 3:1 (0:0)

11.06.2012. 5-тур. Фарғона. "Фарғона" стадиони. 13098 томошабин.

Бош ҳакам:
Коваленко Валентин

Голлар:
0:1 - Ҳошимов Даврон, 46
1:1 - Насибуллаев Шавкат, 57
2:1 - Саидов Мансур, 66
3:1 - Бердиев Анвар, 82

"НЕФТЧИ": Турдалиев Фаррух; Пўлатов Шукурали; Нурбоев Ойбек; Насибуллаев Шавкат; Ёқубов Бахтиер; Исроилов Отабек (Саидов Мансур, 46); Смоляченко Павел (Низомиддинов Муҳсин, 76); Мирзаев Сардор; Ҳакимов Шерзод (Бердиев Анвар, 65); Эрматов Дилёрбек; Акрамов Иқбол.
"ПАХТАКОР": Лобанов Александр; Кримец Егор; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа (Эркинов Шаҳбоз, 54); Климиашвили Иракли; Каримов Шерзод (Маҳсталиев Аббосбек, 64); Ҳошимов Даврон; Суюнов Илҳом; Андреев Станислав; Козак Владимир; Қиличев Ойбек (Ваҳобов Баҳриддин, 74)

Огоҳлантиришлар: Климиашвили Иракли, 57; Саидов Мансур, 66; Андреев Станислав, 76; Бердиев Анвар, 82; Кримец Егор, 87; Пўлатов Шукурали, 90+2





Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика