Bild TV бошловчиси Беллингем ҳақида: "Унинг отаси "Ливерпуль" билан музокара ўтказяпти. "Реал" ва "Сити" ҳам ўйинда"
19 янв 2023 01:15
Новости
Bild TV бошловчиси Беллингем ҳақида: "Унинг отаси "Ливерпуль" билан музокара ўтказяпти. "Реал" ва "Сити" ҳам ўйинда"
"Айни дамоа у "Боруссия" Д билан янги битим имзолайди деб ўйламайман. Клубдан расмий таклиф тушмади. Ҳозир улар Беллингемга қарор қабул қилиш учун вақт беришяпти. Айни дамда Беллингем бор эътиборини "Боруссия"га қаратмоқчи, чунки шу дам олиш кунлари Бундеслига ўйинлари давом эттирилади.
Маълумотларимизга кўра, унинг отаси "Ливерпуль" ва Юрген Клопп билан музокара ўтказмоқда. Аммо "Реал" ва "Манчестер Сити" ҳам ўйинда. Ҳамма таркибида Жуд Беллингемдек ўйинчи бўлишини хоҳлайди. Шунга қарамасдан учта йирик клуб уни харид қилишга уриняпти.
Клоппнинг гапларига кўра, агар Беллингем катта маошли шартномага имзо чекмоқчи бўлса, у "Ливерпуль"ни танламайди. Аммо Жуд футболчи сифатида ривожланишни хоҳласа, "Ливерпуль"га ўтиши керак.
Ўйлашимча, Жудни "Ливерпуль"да кўришимиз мумкин" - дейди Мачери.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Комментарии