RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Биласизми? Уругвай билан беш марта ўйнаганмиз Новости

Биласизми? Уругвай билан беш марта ўйнаганмиз

Эртага тонгда Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Уругвай миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бироқ турли ёшдаги терма жамоаларимиз шу кунга қадар беш бор Уругвай билан тўқнаш келган.

2009 йил Мисрда ўтган U-20 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.


2011 йил Мексикада ўтган U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазган.


2013 йил Озарбайжонда ташкил этилган Каспий кубоги мусобақада U-15 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилган. Омад Уругвай томонида бўлганди.

Ўша йил Туркияда бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида Уругвай Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистонни 4:0 ҳисобида зафар қучган.  

2015 йил Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Португалияда Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.



Уругвай ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари:

29/09/2009 Уругвай - Ўзбекистон 3-0 | U-20 Жаҳон чемпионати (Миср)
03/07/2011 Уругвай - Ўзбекистон 2-0 | U-17 Жаҳон чемпионати (Мексика)
02/06/2013 Ўзбекистон - Уругвай 1-1, пенальтилар серияси 1-3 | U-15 Каспий кубоги (Озарбайжон)
29/06/2013 Ўзбекистон - Уругвай 0-4 | U-20 Жаҳон чемпионати (Туркия)
29/03/2015 Ўзбекистон - Уругвай 1-0 | U-20 Ўртоқлик учрашуви (Португалия)

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика