RU

Последние новости

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  46 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  3 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да Новости

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да

Мамлакатимиздаги таниқли ҳужумчилардан бири Павел Соломин билан иқтидорли футболчи Темур Толипов айни дамда Тошкентнинг “Оқ-Тепа” жамоасида фаолият юритаётганини кўпчилик яхши билмаса керак.

Ўз вақтида миллий чемпионатимизда “Трактор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда “Обод” сингари жамоаларда ўйнаб, тўпурарлик маҳоратини намоён эта олган Павел Соломин ҳамон бутсаларини михга илишга шошилаётгани йўқ. 36 ёшли футболчи айни дамда иккинчи лигада “Оқ-Тепа” шарафини ҳимоя қилмоқда.
 
Ундан ташқари Темур Толипов ҳам ушбу жамоа учун ўйнаб келмоқда. Ишқибозлар яхши билишса керак, “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Толипов бунгача “Навбаҳор” ва “Обод” сингари жамоаларда ўйнашга ҳам улгурди. Жорий мавсум эса 23 ёшли ҳужумчи ПРО-Лига қатнашчиси “Ифтихор”да қўним топганди. Бироқ Темурнинг Олтиариқ жамоасидаги фаолияти ҳам узоқ давом этмади ва  қисқа фурсат ичида футболчи жамоа билан хайрлашди.  

Олинган маълумотларга кўра, Толипов ҳам Соломин сингари “Оқ-Тепа” учун ўйнаб келмоқда.  

Маълумот учун, Тошкент шаҳар иккинчи лига иштирокчиси “Оқ-Тепа” клубини ўз вақтининг моҳир ҳимоячиси Ярослав Крушелницкий бошқармоқда.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика