RU

Последние новости

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Биласизми? Саралашда ўйнайдиган 40 жамоадан 30таси ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган Новости

Биласизми? Саралашда ўйнайдиган 40 жамоадан 30таси ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган

Бугундан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд баҳсларига старт берилди.

Маълумки, иккинчи босқичда жами 40та жамоа бештадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро кураш олиб боради. Гуруҳ ғолиблари, шунингдек энг яхши тўртта иккинчи ўрин эгаси (жами 12 жамоа) саралашнинг учинчи раундига йўл олади. 

Қизиғи шундаки, саралашда ўйнайдиган 40 жамоадан 30таси ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган. Осиёдан шу пайтгача фақат 10та жамоа турли йилларда мундиал ҳавосини тотиб кўрган. Энг кўп қатнашган Жанубий Корея ҳисобланади. Кореяликлар 10 марта жаҳон чемпионатига чиққан. Бу борада Япония иккинчи ўринда ва японлар ҳисобида 6та мундиал бор. 

Жаҳон чемпионатида ўйнаган жамоалар: 

"A" гуруҳи: Хитой (1 марта - 2002)

"B" гуруҳи: Австралия (5 марта - 1974, 2006, 2010, 2014, 2018), Қувайт (1 марта - 1982)

"C" гуруҳи: Эрон (5 марта - 1978, 1998, 2006, 2014, 2018), Ироқ (1 марта - 1986) 

"D" гуруҳи: Саудия Арабистони (5 марта - 1994, 1998, 2002, 2006, 2018) 

"E" гуруҳи: ------

"F" гуруҳи: Япония (6 марта - 1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2018) 

"G" гуруҳи: БАА (1 марта - 1990)

"H" гуруҳи: Жанубий Корея (10 марта - 1954, 1986, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2018), КХДР (2 марта - 1966, 2010). 


Жаҳон чемпионатига чиқмаган жамоалар: 

"A" гуруҳи: Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

"B" гуруҳи: Иордания, Хитой Тайпейи, Непал. 

"C" гуруҳи: Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.  

"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

"E" гуруҳи: Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар. 

"F" гуруҳи: Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон. 

"G" гуруҳи: Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия. 

"H" гуруҳи: Ливан, Туркманистон, Шри Ланка.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика